Сайлов

Россиялик сенатор сайлов жараёнида қонун бузилиш бўлмаганини айтди

105
(Янгиланган 10:53 04.12.2016)
Сенаторнинг фикрича, мазкур сайловларда Ўзбекистон ўз барқарорлиги учун овоз бермоқда

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия Федерациясидан Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини кузатиш учун ташриф буюрган сенатор Мухарбек Дидигов сайлов кампаниясида ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатларини кўрмаганлигини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган.

"Ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмади. Кузатувчилар билан ҳам суҳбатлашдим, улар ҳам ҳеч қандай қонун бузилиши содир бўлмаганлигини қайд этишди", — деди сенатор журналистларга.

У кампания давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлганлигини билдирди. Унинг фикрича, мазкур сайловларда "Ўзбекистон ўз барқарорлиги учун овоз бермоқда".

Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди.

Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуратов ва "Адолат" партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

105
Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Қашқадарёда тун давомида рекорд даражада коронавирус аниқланди

24
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати тун давомида 168 тага кўпайди. Аксарияти Қашқадарёда аниқланди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати тун давомида 168 тага кўпайди. Шундан 161 таси Қашқадарёда аниқланди.

“2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 986 нафар бемор даволамоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. Жами 41 та ўлим ҳолати кузатилган.

24
Теглар:
Қашқадарё, коронавирус
Ученики в президентской школе в Хиве

Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

113
“Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани  1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ва халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

113