Ўзбекистонда сайлов участкалари ёпилди

© ЦИК УзбекистанаУрна с бюллетенями на выборах в Узбекистане
Урна с бюллетенями на выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайловда қатнашган фуқаролар умумий сони бугун соат 22:00 да эълон қилинади. Сайловнинг дастлабки натижалари эса 5 декабрь куни эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Маҳаллий вақт билан соат 17:00да сайловчиларнинг 86,62%, яъни 17,69 млн фуқаро овоз берди. Сайлов қонуний ҳисобланиши учун керак бўлган 33% овоз миқдори эса соат 11:00 да тўпланган эди.

"Сайлов участкалари ёпилди, овоз бериш тўхтатилди. Маҳаллий сайлов участкаларида комиссия аъзолари берилган овозларни ҳисоблашмоқда.Айни дамда қоидабузарликлар кузатилгани йўқ", — деди РИА Новости мухбирига Ўзбекистон МСК раиси ўринбосари Комилжон Адилов.

Ўзбекистон президенти сайловда иштирок этган фуқаролар якуний сони соат 22:00 да эълон қилинади. Сайловнинг дастлабки натижалари эса 5 декабр куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, президент сайловида Ўзбекистоннинг тўрт етакчи партиясидан  номзодлар иштирок этмоқда: Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов, "Миллий тикланиш" партиясидан  Сарвар Отамурадов, "Адолат" социал демократик партиясидан  Наримон Умаров ва Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан айни дамда президент вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёев иштирок этишмоқда.

Номзодларнинг барчаси ўзларининг сайловолди кампанияларида Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов белгилаган, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий иттифоқларга қўшилмаслик йўналишни давом эттиришини таъкидлашган эди.

Янгиликлар лентаси
0