Имзо, архив сурат

Мирзиёев янги Фармонни имзолади

711
(Янгиланган 18:58 06.12.2016)
Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Нишон 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади

ОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида" фармони имзоланди.

Ҳужжатга кўра, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида таъсис этилмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари бир ой муддатда белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Махмудов зиммасига юклансин", — дейилган Фармон матнида.

Низомга мувофиқ, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони билан Ўзбекистон мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари тақдирланадилар.

Ҳужжатга кўра, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.

711
Теглар:
кўкрак нишони, Қуролли Кучлар, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)
Школьный базар

ХТВ давлат мактаблари қачон иш бошлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

25
(Янгиланган 07:51 15.08.2020)
Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас, дея таъкидлайди вазирлик

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан келиб тушаётган давлат мактабларида янги ўқув йили қачондан бошланиши, ўқувчилар учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб формасини харид қилиш масалалари юзасидан саволларга жавоб берди.

Хабарда қайд этишича, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди. 

"Албатта ўқув йили қачон бошланишидан қатъий назар ўқувчилар учун ўқув қуроллари керак бўлади. Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса, фарзандлари соғлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!", - дейилади хабарда.

Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Республика Махсус комиссиясининг қарори яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаблар фаолиятини давом эттириш бўйича 3 та сценарий таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.

25
Медицинский сотрудник устанавливает капельницу в стационаре для больных с коронавирусной инфекцией

Ўзбекистонда коронавирус: 14 август асосий хабарлари

610
Бир сутка давомида 498 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 498 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари Тошкент вилоятида, 105 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида, 3 нафардан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2 нафари  Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 612 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 27 825 нафарга етди.

Айни пайтда 5 776 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда жами 220 киши пандемия қурбони бўлди.

Контракт тўлови бўйича енгилликлар

Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди.

Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайиши ҳисобга олиниб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга қатор енгилликлар берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пандемия даврида контракт нархлари борасида келиб тушган мурожаатларни инобатга олиб, Молия вазирлиги билан бирга таклифлар ишлаб чиқди.  2020/21 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақда батафсил.

Метро ишга тушади

15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади. Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Авиа ва темир йўл қатнови

Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари бошланади.

Маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновини ташкил этишда доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонлари (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш ҳамда ҳавосини зарарсизлантириш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 20,9 миллиондан ошди, 760 минг киши вафот этди, 13 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,2 млн), Бразилияда (3,2 млн), Ҳиндистонда (2,5 млн).

610
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси