Чекиш таъқиқланишидан огоҳлантирувчи белги, архив сурат

Жамоат жойларида тамаки чекиш ва алкогол ичишни таъқиқловчи белгилар пайдо бўлади

1292
2017 йилнинг баҳор ойидан бошлаб, Ўзбекистондаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш тақиқланишидан огоҳлантирувчи белгилар пайдо бўлади

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 2017 йил март ойидан бошлаб кучга киради.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб сотишга қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Спиртли ичимлик ичишни ман қилувчи белги
Спиртли ичимлик ичишни ман қилувчи белги

 

Алоҳида қайд этилишича, бу белгилар ҳаво кемаларидан бошқа барча жамоат транспортларида ўрнатилади.

Тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.

Бу белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.

Тамаки маҳсулоти учун махсус ажратилган жой ҳақида ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли тақиқланганидан огоҳлантирувчи матнли белгиларда, шунингдек, ушбу қоидабузарлик учун қўлланиладиган жарима миқдори ва жаримага асос бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик банди келтирилади.

Шунга кўра, ушбу Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазо сифатида жарима миқдори ҳам тасдиқланган.

Эндиликда, алкоголь маҳсулоти истеъмол қилиш тақиқланган жойда бундан маҳсулотни истеъмол қилган шахсга биринчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг 1/2 миқдорида, иккинчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг 1/2 миқдорида жарима ёки 15 кунга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Тамаки маҳсулоти истеъмоли тақиқланганлиги қоидасига амал қилмаган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима солиш жазоси қўлланилади.

1292
Теглар:
жарима, жамоат жойлари, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, таъқиқ, чекиш ман этилди
Рабочие на стройплощадке

Қурилиш ва “яширин иқтисодиёт”: ҳуқумат қарори лойиҳаси тайёрланди

148
“Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Қурилиш соҳасида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Қурилиш ташкилотлари томонидан ўз яширин фаолиятини ихтиёрий равишда қонунийлаштириши учун 2020 йил 1 декабрдан қуйидаги рағбатлантириш механизмлари жорий қилиш таклиф этилмоқда:

а) норасмий бандлик ҳолатлари кузатилмаган ёки яширин фаолиятни тўлиқ бартараф этган қурилиш ташкилотлари реестри юритилади.

Реестрга кирган қурилиш ташкилотларга қурилиш объектларида бажарилган ишлар учун буюртмачи томонидан маблағ ажратилгунга қадар даромад ва иш ҳақидан бўлган солиқларни тўлаш муддатини мутаносиб равишда узайтиришга рухсат этилади.

б) ўрганиш жараёнида нолегал ходимларни расмийлаштирган қурилиш ташкилотига уларнинг касбий малакасини ошириш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия берилади. Бунда:

субсидия касбий малакани ошириш учун ҳар бир ходим учун 6 ой муддатгача ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш ва шахсий ҳимоялаш воситаларини харид қилиш учун бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдоригача берилади;

ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган норасмий ишлаётган ходимларга уларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланма берилади, бунда иш берувчи томонидан ушбу ходимларни ўқишдан кейин расмий равишда ишга олиш бўйича кафолати олинади.

в) қурилиш ташқилотлари томонидан 2020 йил 1 декабрга қадар ишчиларга норасмий иш ҳақи тўланган холатлар юзасидан ҳуқуқий чоралар қўлланилмайди ва юзага келиб чиқиши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан воз кечилади, бир йил ичида ишчиларига норасмий иш ҳақи тўланган холатлар аниқланган қурилиш ташкилотлар бундан мустасно.

Қурилиш ташкилотларига айрим қурилиш ишлари турлари бўйича ўзини ўзи банд қилган шахсларни хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этишга рухсат бериш кўрсатилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва суғурта компаниялари томонидан иш берувчилар, шу жумладан қурилиш ташкилотлари ўз фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурта қилганлигини биргаликда мониторинг қилиш тажрибаси жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фаолиятида ходимлар сонини яшириш аниқланган ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солинишини назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

148
Двери СИЗО

Фарғонада тилла тақинчоқларни ўғирлаган аёллар жиноий уюшмаси қўлга олинди

182
(Янгиланган 19:13 29.10.2020)
Кундуз куни уч аёл бировнинг хонадонига кириб, 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетишган

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Учкўприк туманида хонадондан 56,1 миллион сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган аёллар аниқланди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги қишлоқларнинг бирида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 17 октябрь куни кундузи номаълум шахс уйига кириб, ётоқхонасидаги жавондан қиймати 56 миллион 100 минг сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б,г" банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш., Ҳ.Н., ва М.М. исмли аёллар содир этганлиги аниқланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

182