Харидор, архив сурат

Тошкентда "чегирмалар жумаси": наилож, ўхшамади

2468
(Янгиланган 16:40 10.12.2016)
Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" гипермаркетида 9-декабр куни "Мўъжизали жума" ўтказилиши аксарият маҳаллий нашрларда тинмай реклама қилинди. Маҳсулотларга 70%лик чегирмалар эълон қилиниши ҳақида хабар топган борки, ўша куни машҳур гипермаркет томон шошилди. "Мўжизали жума" ҳақида харидорлар тассуротларини келтириб ўтамиз

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Спутник Ўзбекистон нашри "Мўъжизали жума" куни "Самарқанд дарвоза"да бўлган харидорлар билан боғланиб, уларнинг таассуротлари билан қизиқиб кўрди.

"Нимасини сўрайсиз, "Самарқанд дарвоза" нақ Ипподром бозорини эслатади-я. Бутун Тошкент кўчиб келганми, билмадим, одам жуда кўп эди", — деди 9 декабр куни арзонроқ маҳсулот харид қилиш истагида гипермаркетда бўлган харидорлардан бири.

"Рекламанинг сеҳрли кучи таъсири бу билмадим, гипермаркет яқинидаги автомобил турагоҳида машинамни қўйишга бўш жой топа олмади. Бир соат вақтим мана шу муаммони ҳал қилиш учун кетди", — дея шикоят қилди Анвар исмли харидор.

Аммо одам кўплиги-ю, машинани қўйишга жой топилмагани хамир учидан патир эканлиги аён бўлди. Харидорлардан бири "рекламаларда ваъда қилинган 70% чегирмаларни қидиравериб, чарчаганини" маълум қилди.

"Маҳсулотларга 70% чегирма бўлади. "Скидкасиз" нарсани топа олсангиз, у сизга бепул берилади", дейишганига ишониб, келаверибман. Аммо ҳаммаси бекор гап экан. Дўконларнинг ҳеч бири янги олиб келинган коллекцияларга чегирма қилмаган. Чет элдан келтирилган буюмларга 20% чегирма берилган, холос. 50% чегирмалар эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "великан" (катта ўлчамдаги, демоқчи, таҳр.) кийимларга! Тўғри, 70% скидка ҳам бор эди: энг қиммат маҳсулотларга, фақат. Яъни ўша 70%лик чегирма берилган бир жуфт пайпоқнинг нархи — 120 минг сўм! Бу деярли энг кам иш ҳақи бараварида! Бошқаларни билмадиму, мен ҳайратда қолиб, ҳеч нарса харид қилмай қуруқ қайтавердим", — дея ўз ҳайратини яширмади Дилафрўз исмли харидор.

В США в черную пятницу покупатели снесли все полки в магазине Nike
Twitter
АҚШда бўлиб ўтган "чегирмалар жумаси"да харидорлар дўкон расталарини "шип-шийдон" қилиб кетишган эди

"Эркакларнинг яхши, сифатли кўйлаги 200 минг сўм! Аёллар кўйлаклари эса — сифатлилари 2 миллионгача нархланган. Ёпирай, оддий аҳоли учунмас, шекилли", — деб таъкидлади харидорлардан яна бири.

Аммо, юқорида билдирилган фикрларга қарамай, ўз дидига мос, энг асосийси, "чўнтакбоп" маҳсулотларни топганлар ҳам жуда кўпчиликни ташкил қилган. Мана мисол учун, харидорлардан бири нақ бир соат навбатда туриб чарчаганини яширмади.

"Магазин кассаларининг олдига яқинлашиб бўлмайди. Навбат ҳам "ўзбекча". Одамлар қатор бўлиб туришса-ку, олди-берди ҳам осонроқ кечар эди", — дея фикр билдирди суҳбатдош.

Нима ҳам дердик, чегирмалар жумасини эълон қилиш ғоясининг ўзи ҳурматга сазовор. Ташаббускорлар бу йилдаги барча камчиликларни инобатга олган ҳолда, келгуси йилдаги бу каби тадбирга яхшироқ тайёргарлик кўрадилар, деган умиддамиз. Мисол учун, кондиционер, қўриқлаш хизмати, автомобил тураргоҳи ва қўшимча кассирлар масаласи дегандек. Ахир, харидор мамнун бўлса — асосийси шу эмасми?

2468
Теглар:
Ипподром, чегирмалар жумаси, Самарқанд дарвоза, скидка

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

50
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

50
Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент.

Санкт-Петербург ва Москвадан Тошкентга қўшимча чартер рейс қўйилди

62
Санкт-Петербург–Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс қўйилди. Чипталар эркин сотувда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Санкт-Петербург –Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.

Қўшимча HY 3602 Москва-Тошкент рейси 23, 24, 25, 30 сентябрь, HY 3602 Санкт-Петербург-Тошкент рейси рейси 25, 28, 30 сентябрь куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар эркин савдода сотилмоқда.

62