Диснейленд

Тошкентда Марказий Осиёдаги энг катта истироҳат боғи қурилади

1492
Бектемир туманида, Чирчиқ дарёси қирғоғида 70 гектар майдонда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган, дунёдаги энг машҳур "Диснейленд" паркларидан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта замонавий аттракционлар боғи қурилади

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Тошкентда дунёдаги энг машҳур “Диснейленд”дан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта боғ қурилади, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Хабарда Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувдаги нутқида Пойтахт аҳолиси томонидан шаҳарда маданият ва истироҳат боғлари етарли эмаслиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлигини айтиб ўтгани таъкидланган.

"Бу борадаги ишларни яхшилаш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йилда Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Уларни жойлаштириш  учун Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Сирғали, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида тегишли ер майдонлари ажратиб қўйилди", — деб ёзади нашр.

Бундан ташқари, нашрга кўра, Бектемир туманида, Чирчиқ дарёси қирғоғида 70 гектар майдонда умумий қиймати 80 миллион $ бўлган, дунёдаги энг машҳур "Диснейленд" паркларидан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта замонавий аттракционлар боғи қурилади. Ҳозирги пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Европанинг етакчи парк операторлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

1492
Теглар:
Сирғали, аттракционлар, Чирчиқ, истироҳат боғлари, Тошкент, Марказий Осиё, Диснейленд, парк очилиши, Мирзиёев, Ўзбекистон
Педиатр, иммунолог-аллерголог, соведущий программы Жить Здорово  Андрей Продеус

Машҳур педиатр болаларга ниқоб тақиш нима учун хавфли эканини тушунтириб берди

62
Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Педиатр, иммунолог-аллерголог, "Жить здорово" дастурининг бошловчиларидан бири, профессор, медицина фанлари доктори Андрей Продеус ёш болаларга ҳимоя ниқобларини тақиш қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида гапирди.

Япония педиатрлари уюшмаси ота-оналарни коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарамай, икки ёшгача бўлган болалар учун ниқоб кийиш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Машҳур педиатр Андрей Продеус сўзларига кўра, бу фикр нафақат япон мутахассислари, балки бутун дунё педиатрлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Гап шундаки, ниқоб тақиш нафас олиш муаммоларига олиб келиши мумкин. Ҳатто катталар ҳам бу каби муаммоларни бошидан кечиришади, болаларни эса гапирмаса ҳам бўлади, дейди мутахассис.

"Шунга кўра, бу тавсия жуда оқилона. Болаларда вирусга сезувчанлик камроқ, чунки коронавирус илашадиган ва кўприк орқали ўтиб ҳужайраларга кириб борадиган рецепторлар болада катталарга қараганда камроқ бўлади, айниқса бу рецепторлар гипертония, ошиқча вазн билан оғриган кекса одамларда кўп бўлади", - деди педиатр Sputnik радиосига.

Шу билан бирга Продеус, ниқоб одамни вирусдан ҳимоя қилишига шубҳа қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаммаси аксинча - шахсий ҳимоя воситаларини айнан касаллик ташувчиси тақиши керак.

Бундай ҳолда, ниқоб тақиш атрофдаги одамларни ҳимоя қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди мутаҳассис.

Агар 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган ёши каттароқ бола ҳақида гапирадиган бўлсак, у инфекция манбаи бўлса, гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Известный педиатр объяснил, почему малышам опасно носить защитные маски от COVID-19
62
Дезинфекционная обработка в подъезде жилого дома

Эътиборсиз ҳайдовчилар туфайли 100 нафарга яқин фуқаро карантинга олинди

129
(Янгиланган 16:21 28.05.2020)
Россиядан келган ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Андижонда коронавирусга чалинган ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги  100 нафарга яқин фуқаронинг карантинга олинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 22 май куни Балиқчи туманида яшовчи 50 ёшли Р.Р. Избоскан туманида яшовчи 32 ёшли шериги Б.Қ. билан  биргаликда халқаро юк ташиш автомашинасида Россиядан Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидаги чегара-назорат постига етиб келган.

Шу куннинг ўзида ўрнатилган тартиб бўйича постдаги СЭОМ ходимлари томонидан ҳар икки ҳайдовчидан коронавирус инфекциясига суртма олинган. Эртасига, 23 май куни Б.Қ. да гумон натижа қайд этилганлиги учун такроран таҳлил топширган, Р.Р.да эса касаллик аниқланмаган.

Лекин ҳайдовчилар белгиланган санитария қоидаларига риоя қилмасдан, чегара-назорат пости автотураргоҳидан уйига  чиқиб кетишган.

Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ўтказилган тезкор қидирув ва эпидемиологик суриштирув натижасида ҳар икки ҳайдовчининг ҳам ўз уйларидан топилган.

Шу орада дастлаб таҳлил натижалари гумон қилинган Б.Қ.да ҳам, у билан доимий мулоқотда бўлган иккинчи ҳайдовчи Р.Р.да ҳам  коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Эпидемиологик суруштирув натижасида Избоскан ва Балиқчи туманида Р.Р. ва Б.Қ. билан мулоқотда бўлган барча 100 нафарга яқин фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинган.

Вазирлик яна бир бор барчадан уй карантини қоидаларига қатъий амал қилишни, жамоат жойларида бўлганда ёки коронавирус инфекцияси аломатларини ўзида сезганда дарҳол ўзини яккалаб, шифокорга мурожаат қилишни сўраган.

129
Медицинские работники в красной зоне госпиталя

Италияда Европада биринчи бўлиб COVID-19га чалинган эркакка ўпка кўчириб ўтказилди

16
Операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Миланнинг энг машҳур "Поликлинико" касалхонаси шифокорлари Европада биринчи бўлиб ёш эркакка иккала ўпкани кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини амалга оширдилар. Эркак сал олдин COVID-19га чалинганлиги учун касалхонага ётқизилган бўлган, деб хабар берди РИА Новости.

Пайшанба куни Focus маҳаллий нашри тарқатган хабарга кўра, операция ўн кун аввал муваффақиятли амалга оширилган ва ҳозирда бемор аҳволи тиббиёт ходимларида ҳавотир уйғотмаяпти. Хабарда айтилишича, 18 яшар, спортчиларга хос тана тузилишига эга италиялик ҳеч қандай сурункали касалликларга чалинмаган, аммо COVID-19га чалингач, икки ой вақтни "Сан-Раффаэль" госпиталининг жонлантириш бўлимида ўтказган.

У шу вақт давомида ИВЛ аппаратига уланган бўлган, сабаби коронавирус унинг ўпкасини деярли йўқ қилган. Шифокорлар юзага келган вазиятда ёш беморни фақатгина ўпка трансплантацияси қутқариши мумкин, деган хулосага келадилар.

"Ўпкани кўчириб ўтказиш - бу ҳар доим мураккаб жарроҳлик амалиёти саналади, лекин уни COVID-19ни бошдан кечирган ва оғир аҳволда бўлган беморда ўтказиш биз учун жиддий чақириқ бўлди", - деб ҳикоя қилган журналистларга "Поликлинико"нинг тезкор торакал жарроҳлик хизмати директори Марио Нозотти.

Шифокорлар жарроҳлик олдидан беморга COVID-19га қарши даволаш курсини ўтказганлар. Фақатгина вирус чекинганига амин бўлгач, улар мос келадиган донорни излашга киришган ва бу икки ҳафта вақтни олган.

Нозоттининг сўзларига кўра, операция ўн соатча давом этган. Уни иккита операция бригадаси ўтказган, яна битта бригада исталган вақтда ишга киришиш учун тайёр ҳолатда турган.

"Беморда коронавирусга ўтказилган тест манфий жавоб бергани билан, биз медперсонални эҳтимолий инфекциялашдан ҳимоялаш учун барча чораларни кўрдик. Албатта, махсус ҳимоя ниқоблари, вентиляцияли ҳимоя шлемлари ва иккиталик қўлқопларда ишлаш жарроҳлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирди. Аммо шунга қарамай, операция муваффақиятли ўтди ва ундан сўнг бемор интенсив даволаш бўлимига ўтказилди ва ҳозиргача ўша ерда бўлиб турибди", - деб хабар қилди Нозотти.

Бемор ҳушида, унда мустақил нафас олиш функцияларини тиклаш мақсадида физиотерапия ўтказилмоқда.

16