Ўзбекистон раҳбари Эрдўғонга таъзия билдирди

© FacebookШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор қилди

ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдўғонга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди.

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, мамлакатимиз Раҳбари мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор қилди.

Стамбулда жуфт теракт - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда жуфт теракт муносабати билан мотам эълон қилинди

10 декабр куни кечқурун Истанбул марказидаги Бешиктош туманидаги Vodafone Arena стадиони ёнида "Бешиктош" ва "Бурсаспор" жамоалари учрашувидан сўнг портлашлар содир бўлди. Ҳужумдан мақсад полициячилар жойлашган автобус бўлган. Аввалига автомобилга қўйилган бомба портлади, орадан 45 сония ўтгач ҳудкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди.

Теракт оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, (улардан 30 нафари — полиция ходимлари), 155 киши жароҳатланди.

Янгиликлар лентаси
0