Ўзбекистон Бош Прокуратураси сайти

Ўзбекистонда яна битта байрам пайдо бўлди

1275
8 январь – "Прокуратура органлари ходимлари куни" сифатида қайд этилди. Бу таклиф кеча, 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Прокуратура органлари ходимларининг касб байрамлари белгиланди, деб хабар қилмоқда қалампир нашри.

Хабарда айтилишича, 8 январь – "Прокуратура органлари ходимлари куни" сифатида қайд этилган. Бу таклиф 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

1992 йил 8 январь санасида "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган. Мажлисда сенаторлар буни алоҳида таъкидлашган ва 8 январни "Прокуратура органлари ходимлари куни" деб эълон қилишга қарор қилишган.

1275
Теглар:
8-январ, Олий Мажлис, касб байрам, прокуратура