Асакабанк биноси архив сурат

Банклар фуқароларга молиявий кўмак беради

1484
(Янгиланган 13:38 15.12.2016)
Шавкат Мирзиёев давлат банклари олдига қандай вазифалар қўйилганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида йирик тижорат банклари раҳбарларига банклар ўз иш услубларини тубдан ўзгартиришлари лозимлигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, мамлакат банк тизими ва бозор инфратузилмасининг бошқа органлари фаолияти самарадорлигини ошириш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

"Афсуски, — деди Мирзиёев, — ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат".

Шавкат Мирзиёев давлат банклари олдига қандай вазифалар қўйилганини маълум қилди.

"Шу боис давлат банклари олдига қуйидаги вазифалар қўйилмоқда. Улар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши керак.

Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади.

Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозим бўлади", — деди у.

Президентнинг фикрича, шунда одамлар боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кичкина бўлса ҳам ўзининг корхонасини ташкил этиб, қонуний асосда даромад топади, ўзини ҳам, оиласини ҳам молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб, маҳалла, туман ва шаҳар, вилоят ва мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшади.

1484
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)

Ўзбекистонда коронавирус: 5 август асосий хабарлари

702
Бир сутка давомида 507 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 554 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 507 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 554  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 631 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 18 682 нафарга етди.

Айни пайтда 8 703 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 619 нафари оғир, 208 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор – Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак), Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак), Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак) ҳамда Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) вафот этди.

Ўзбекистонда умумий ҳисобда 169 киши пандемия қурбони бўлди.

Ҳимоя комбинезони

Ўзбекистонда 100% пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш бошланди. “Cotton Road” қўшма корхонаси Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги “HeiQ Viroblock” инновацион ишланмасини ўзлаштирди.

Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

Чегарада қолганлар учун поезд

Самара яқинида тўпланган мингга яқин ўзбекистонлик 7 август куни поезд билан олиб кетилади. Поезд Самара вилояти Кинель станциясига етиб келади. Фуқаролар чиптани ўз ҳисобидан сотиб олиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирилди: нархи 10 минг рубл.

Куни кеча Самара вилоятидаги РФ-Қозоғистон чегарасида мигрантлар ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди. Можаро тезда батараф этилди.  

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 18,5 миллионга етди, 700 минг киши вафот этди, 11,1 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (4,8 млн), Бразилияда (2,8 млн), Ҳиндистонда (1,9 млн).

702
В Ташкент привезли новые автобусы марки Yutong

Тошкентда йўловчиларга янги русумдаги автобуслар хизмат кўрсатади

294
Харид қилинган 9 та "Yutong" автобуслари пойтахт йўлларида қатнаётган эски “Isuzu” русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрига 9 та янги автобуслар келтирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, “Автосантранс-сервис” ушбу автобусларни Хитойнинг  "Yutong hongkong limited" компаниясидан харид қилган. Улар газ ёқилғисида ҳаракатланади.

Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.

Ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат бермоқда.

Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски “Isuzu” русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.

294

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

569
(Янгиланган 00:47 06.08.2020)
Бейрутдаги портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ва ҳаракатсизлик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш тўғрисида қарор тайёрлаш юзасидан “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

569