ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайтида ҳар бир киши бошига ажратилган меъёр асосида маҳсулотларга қуйидаги нархлар белгилангани хабар қилинган.
Хусусан, хабарга кўра, 1 кг ун — 1050 сўм, 1 кг ёғ — 5400 сўм, 1 кг шакар — 4800 сўм."Аммо ўрганишлар бу борада айрим муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шу боис, вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий ўсимлик ёғи, ун ва шакар маҳсулотларининг барчага бир хилда етказиб берилишини янада яхшилаш мақсадида истеъмолчилардан бу борада таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар билан вилоят Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳуддий бошқармасининг samgki@inbox.uz расмий веб-сайтига ҳамда 233-31-33; 233-73-54 қуйидаги телефонларга мурожаат қилиш сўралади", — дейилган хабарда.
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароитлари туфайли вилоятлар билан автобус қатнови вақтинча тўхтилди, деб хабар қилмоқда Тошкент автовокзали.
"Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25-февраль санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", - дейилган хабарда.
Автобуслар ҳаракати борасида қўшимча маълумотларни ушбу телефон рақами орқали олиш мумкин: (71) 207-87-00.
Ўтган тунда Қамчик довони орқали юк машиналар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Маълум бўлишича, кучли шамол эсиб қор ёққан ва ҳаво ҳарорати -12 даражага етган.
P.S. Сўнгги дамда олинган хабарга кўра, Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати қайта тикланган.
"Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. Айни вақтда довон йўлида юк автомобилларининг ҳаракатланишга рухсат этилди", - деб хабар қилмоқда ЙҲХБ матбуот хизмати.
Довонда айни дамда 15та механизациялашган отряд томонидан 24 соат узулуксиз навбатчилик ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳалар уч босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид топшириғига асосан Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Биринчи босқич. 3 та кўчаларда тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:
Иккинчи босқич. 3 та кўчаларнинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган:
Учинчи босқич. 6 та кўчаларда транспорт оқими ўрганилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Булар:
- Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;
- Муқумий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;
- Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;
- Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.
- Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;
- Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш хисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берган эди.
Россиянинг Ейск шаҳрида яшовчи 77 ёшли Екатерина Горбунева қисқа вақт ичида Интернет юлдузига айланди.
"Супербуся" ник остида TikTokда пайдо бўлган буви ўз видеолавҳаларида ёшларга тамаки чекмаслик алкогол ичмаслик ва бошқа насиҳатларни шеърлар тарзда айтиб боради.
Энг қизиғи, бувининг бундай ҳазиломуз насиҳатлари кўпчилликка маъқул келган ва қисқа вақт ичида унинг подписчиклари сони 500 мингга яқинлашган.
Видеолавҳаларни суратга олишда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштиришда Горбуневага унинг набираси Алина ёрдам беради.
"Супербуся"нинг навбатдаги мақсади - Азов денгизида TikTok House очиш.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.