Ислом Каримов архив сурат

Ислом Каримов ёдгорлиги намуналари кўргазмада намойиш этилади

1436
Танлов якунига кўра Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида барча таклиф этилган ёдгорлик намуналари кўргазмаси ўтказилади

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга аталган ёдгорлик ўрнатиш бўйича Халқаро ижодий танлов бошланди. Ижодий ишлар  2017 йилнинг 31 мартига қадар қабул қилинади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, танлов якунига кўра Ўзбекистон бадиий академияси кўргазмалар залида барча таклиф этилган ёдгорлик намуналари кўргазмаси ўтказилади. Унинг муддати 2017 йил 10 апрелигача этиб белгиланган.

Иштирокчилар ўз ишларини аноним равишда, олти хонали рақамли код билан белгилаган ҳолда жўнатишлари лозим. Танлов қатнашчилари ҳакамлар ҳайъатига ёдгорликнинг бўйи 70 сантиметрдан баланд бўлмаган скульптура моделини, 1:50 ўлчамдаги макети, планшет ҳамда лойиҳа материаллари жамланган альбомни тақдим этишлари керак бўлади.

Танлов Низомига кўра, иштирокчиларнинг аксарият қисми аноним ҳолда қолади. Фақатгина танлов лойиҳасида мукофотга сазовор бўлган муаллифларнинг исм-шарифлари эълон қилинади. Биринчи ўрин учун мукофот 25 минг, иккинчи ўринга 20 минг, учинчи ўринга 15 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар бири 5 минг доллардан бўлган учта рағбатлантирувчи мукофот тақдим этилади.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади ва тасдиқланади.

1436
Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
Григорий Лукьянов

“Нозик ўйин”: эксперт АҚШнинг Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлигига муносабати ҳақида

39
(Янгиланган 20:06 02.07.2020)
Илгари Қўшма Штатлар Евроосиё интеграциясининг истиқболлари бўйича бир неча бор ишончсиз муносабат билдирган, ҳозир эса улар кутмоқда ва вазиятни кузатмоқда, деб ҳисоблайди сиёсат ва бошқарув департаменти (НИУ ВШЭ) катта ўқитувчиси Григорий Лукьянов.

"КоммерсантЪ" нашри ёзишича, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ва Марказий Осиёнинг беш давлатидаги ҳамкасблари ўртасидаги музокаралардан сўнг, АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Марказий Осиё республикаларига таъсир ўтказиш учун Москва билан рақобат қилмаслигини кўрсатди. Хусусан, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликка қарши эмас.

Сиёсат ва бошқарув департаменти (НИУ ВШЭ) катта ўқитувчиси Григорий Лукьянов АҚШ Давлат департаменти томонидан бир неча бор Евросиё интеграциясининг истиқболлари ва айрим давлатларининг, шу жумладан Марказий Осиёнинг ЕОИИдаги иштирокига шубҳа билан қараганини эслатди.

“Менимча, ҳозирги шароитда позиция тубдан ўзгармади. Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида иштирок этмоқда. Ўйлайманки, АҚШ аввалгидек, ҳозирги пайтда авж олиб бораётган постсовет ҳудудидаги интеграция субъектлари билан яқинлашиш жараёни яқин орада сусайишини кутмоқда. Бу шароитда АҚШ яна бир бор "Биз айтгандик-ку", дея айтиши мумкин. Шунинг учун улар одатда кутилганидан ҳам нозикроқ ўйин олиб боришади. Улар расмий сиёсий мунозараларда Ўзбекистон раҳбариятига жиддий маънавий босим ўтказмайдилар. Кутишади ва вазиятни кузатиб боришади”, - деди эксперт.

Мутахассиснинг батафсил изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

"Тонкая игра": эксперт об отношении США к сотрудничеству Узбекистана и ЕАЭС
39
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари
Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

67
Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган тўплам ишлаб чиқишди. У ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik.  Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

“SARS-CoV-2 вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30% га арзонроқ) каби устунликларга эга”, - дейилган Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабарида.

У “ЭНКОР” номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилди.

Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.

“ЭНКОР” мамлакатга хориждан келтириладиган нархдаги тўпламларнинг ўрнини босишга имконият яратиши қўшимча қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан COVID-19 ни диагностика қилиш учун полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули стандарт сифатида таклиф қилинган. Маълумки, ПЗР диагностика таҳлилини амалга ошириш учун дастлаб коронавирус РНКсини ажратиб олиш талаб этилади.

67