Темир йўл

Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади

601
(Янгиланган 10:41 26.12.2016)
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якуни юзасидан президент девони ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков маълум қилди, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Исаков Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг Самарқанддаги учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги барча масалалари, жумладан, Ипак йўли иқтисодий камари доирасидаги лойиҳалар муҳокама қилинганлигини билдирди.

"Масалан, уч томонлама темир йўл лойиҳаси мавжуд. Ўзбекистон томони Қирғизистоннинг темир йўли қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади", — деди Исаков ҳамда лойиҳа бўйича учала давлат ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини билдирди.

Илгари хабар қилинганидек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон лойиҳалаштирилаётган темир йўли Хитойни Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Афғонистон, Эрон ва Туркия орқали Шарқий Европа билан боғлайди.

601
Стакан с водой

Кунига 2 литр сув ичаётганлар қўшимча туз ҳам ейиши керак - шифокор

25
(Янгиланган 12:46 25.05.2020)
Биз сувни қанча кўп ичсак, шунча кўп минераллар танадан ювилиб чиқади. Яъни натрий, калий, магний ва кальций ҳужайра ва суяклардан тортиб олинади.

Салла деса, калла олиб келади баъзи одамлар. Тахминан худди шу ҳолат сув истеъмоли билан ҳам содир бўлади. Кўпчилик, сувнинг мўъжизавий кучига ишонган ҳолда ўзларини зўрлаб, кунига 8 стакандан  сув ичмоқда. Биз аниқ фаннинг бу ҳақида нима деб ўйлашини аниқладик.

Эҳтимол, икки литр қоидаси 1945 йилда Америка Озиқлантириш бўйича Комиссияси томонидан эълон қилинган тавсиялардан келиб чиққан. Унда айтилишича, катталарга кунига ўртача икки ярим литр сув керак бўлади. Бироқ, том маънода кейинги жумлада ушбу суюқликнинг катта қисми озиқ-овқат ва бошқа ичимликлар таркибида эканлиги аниқланди, аммо бу изоҳга эътибор берилмади.

Худди шу каби ҳолат деярли 30 йилдан кейин машҳур "Яхши соғлиқ учун овқатланиш" китобида қайтарилди. Унда ҳам диетологлар кунига олти-саккиз стакан сув ичишни тавсия қилишган, аммо бу миқдор нафақат оддий сувни, балки мева, сабзавот, газли ичимликлар, қаҳва ва ҳатто пивони ҳам ўз ичига олган. Аммо яна, жамоатчилик онгида фақат "саккиз стакан" ҳақидаги маслаҳат қолди.

Натижада, сув танқислиги бўлган мамлакатлардан ташқари, бутун сайёрадаги одамлар кўпинча меъёридан ортиқ ичишади ва бу мутлақо зарарсиз эмас. Ортиқча сувнинг танага зарари аста-секин ва сезилмайдиган тарзда пайдо бўлади, аммо вақт ўтиши билан муаммолар остеопороздан, ич қотиши ва бош оғриғи билан бошланади, яъни ҳаммаси аксинча тус олади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, сувдан заҳарланиш ёки сувдан интоксикация тананинг суюқлик билан тўлиб кетиши натижасида рўй беради, деди терапевт Никита Харлов Sputnik радиосига берган интервьюсида.

"Биз қанча кўп сув ичсак, сув бизни шунча қуритади, янада кўпроқ минераллар танадан ювилиб чиқади, ва натрий, калий, магний ва кальцийни тўлдириш учун тана ушбу минералларни ҳужайралар ва суяклар ўз вазифаларидан маҳрум қилиб тортиб олади. Дарвоқе, бу ҳолат сувни жуда тез ичсак ҳам содир бўлади. Энг оддий мисол – таркибида жуда оз миқдорда тузлар бўлган сувни ичувчи марафончилар.  Таркибида етарли миқдорда минераллар бўлмаганлиги туфайли юрак нормал қисқармаганлигидан тўҳташи ҳавфи бор".

Доктор Харловнинг фикрига кўра, энг юқори даражада шўрланган минерал сув ичиш яхшидир. Аммо турли ҳил минералларни олиш учун сувни вақти-вақти билан ўзгартириш керак. Шунингдек зарар етказиб қўймаслик учун ошқозон-ичак трактининг ҳолатини, ошқозон ва бошқа органларнинг кислоталилигини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар сиз фақат оддий сув ичсангиз, унда қўшимча чой қошиқнинг тўрттан бири миқдорида ош тузини истеъмол қилиш яхшироқдир.

Никита Харловнинг сўзларига кўра, ушбу ҳикоянинг энг ёқимсиз томони шундаки, биз танамиз билан бўлган алоқани ҳалокатли равишда йўқотмоқдамиз ва тана сигналларига қулоқ солмаяпмиз. Бу сигналлар эса ҳар доим биз ўйлаганимиздан ҳам ишончлироқдир. Шунинг учун чанқоқлик сув ичиш вақти келганлигининг энг муҳим сигналидир. Чанқаш минглаб йиллар давомида инсон эволюцияси учун жуда яхши ишлади ва ҳеч қачон муваффақиятсиз бўлмаган. Агар чанқаган бўлсангиз – сув ичинг.

Муаллиф Ольга Гаврилова, Sputnik Радиоси

25
Вид на поселок Солнце находящийся недалеко от Паркента

Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди

66
Паркент туманида карантин чоралари кучайтирилиб, шаҳарга кириш чиқиш ва шаҳар ичида ҳаракатланиш чекланди.

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Тошкент вилоятининг Паркент туманига кириш ва чиқиш, туман ичида ҳаркатланиш чекланди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

"Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши чора сифатида, Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бугунги кунгача туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан муҳим ишлар амалга оширилмоқда", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, Паркент туман марказига олиб кирадиган кўчаларда ортиқча автомобиль ҳаракатини чеклаш ва аҳолини мақсадсиз кўчага чиқишини олди олинмоқда. Ушбу ишларни ташкил этишда туманда бўлиб турган ҳарбийлар ёрдам бермоқда.

"Бугун Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов томонидан блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар рағбатлантирилди", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Самарқанд шаҳрида карантин чоралари кучайтирилиб шаҳарга кириш-чиқиш ва шаҳар ичида ҳаракатланиш чекланган эди. 

66