Тошкентни туман қоплаб олди

Тошкентни қуюқ туман қоплаб олди

332
(Янгиланган 10:29 28.12.2016)
Sputnik Ўзбекистон ҳайдовчилардан эҳтиёткорроқ бўлишни сўрайди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Бугун эрталаб Ўзбекистон пойтахти кучли туман исканжасида қолди. Бу ҳолат ўз навбатида жамоатчилик транспорти фаолиятини ҳамда кўчалардаги вазиятни жиддий мураккаблаштирди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ташкент окутал густой туман
Фото стрингера Sputnik Узбекистан
Ташкент окутал густой туман

Автомобилларнинг секин ҳаракатланиши туфайли, кичик ҳалқа йўлининг айрим ҳудудларида тирбандлик юзага кела бошлади, дейди мухбир.

Хабарда айтилишича, йўл-ҳаракати ҳодисаси юз беришидан қаттиқ ҳавотирланган автомобилчилар ўз автоуловларини жуда секин бошқарганлар.

Ташкент окутал густой туман
Фото стрингера Sputnik Узбекистан
Тошкентни қуюқ туман қоплаб олди

"Аммо эрталаб 9га яқин вазият анча ўнгланди ва туман бир оз ортга чекинди. Бунга қарамай, кўчалардаги аҳвол мураккаблигича қолмоқда", — деб хабар қилган мухбир.

332
Теглар:
кучли туман, об-ҳаво, Тошкент