Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Ўзбекистонда божхона декларациясини онлайн тўлдириш хизмати йўлга қўйилди

208
Ягона портал орқали электрон ариза юбориш жараёнида, ҳужжатлар тақдим этиш талаб қилинмайди. Хизмат аризачилар мурожаатларининг электрон навбат режими асосида тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Энди йўловчилар божхона декларациясини онлайн тўлдиришлари мумкин, деб хабар қилинган my.gov.uz сайтида.

Хабарда айтилишича,  хизмат Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар учун тақдим этилади.

Ягона портал орқали электрон ариза юбориш жараёнида, ҳужжатлар тақдим этиш талаб қилинмайди. Хизмат аризачилар мурожаатларининг электрон навбат режими асосида тақдим этилади.

Аризачи олинган шаклни идентификацион код билан биргаликда А-5 форматидаги қоғозга принтердан чиқаради. Божхона постида рўйхатдан ўтаётганида божхона хизмати ходимларига идентификатсион код билан биргаликда қоғозга чиқарилган декларацияни тақдим этади.

Хизмат бепул кўрсатилади.

208
Теглар:
декларация, божхона, электрон имзо, Ягона интерактив давлат хизматлари портали