Янги қурилаётган намунавий уйлар, архив сурат

Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбийларига янги уйлар калити топширилди

669
Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилди

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Чегарачиларга янги уйлар топширилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилган.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, масъул идоралар, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ота-оналари иштирок этди, дейилган хабарда.

"Миллий армиямизни модернизациялаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш баробарида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун замонавий шароитлар яратиб берилмоқда, — дейди янги уйга эга бўлган ҳарбий хизматчи Б. Холмиразаев. — Бунга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратимизни ишга соламиз".

Таъкидланишича, Тўрткўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган 6 та уч хонали хонадонларда ҳар томонлама қулай шароит яратилган.

669
Теглар:
чегарачилар, мхх, янги намунавий уйлар, ҳарбийларга уй
Палаты во временном госпитале для пациентов с COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди

111
(Янгиланган 09:51 13.07.2020)
Яна бир тошкентлик коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. 67 ёшли аёлда 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус аниқланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли аёл М.Т.да COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди.

111
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон COVID-19 ни енгишга муваффақ бўлдими?

1162
(Янгиланган 17:49 12.07.2020)
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон коронавирус авж олаётгани боис карантин чораларини қайтармоқда. Қирғизистонда ҳам коронавирус ҳолати 10 мингтадан ошиб кетди. Тожикистон эса деярли 80 фоиз беморларини даволашга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 88 094 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Бу ўтган ҳафтага қараганда 29,8 мингтага кўпроқ.

Қозоғистон

Мамлакат минтақада ҳолат ва ўлим бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда. Кунига 1000 дан зиёд касаллик аниқланмоқда. Қозоғистонда ўтган кун давомида 1798 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 58 253 (жумладан, касаллик аломатларсиз ўтаётган беморлар) нафарга етган. Шулардан 33 814 нафари тузалиб кетган. Жами 264 та ўлим ҳолати кузатилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни коронавирус оқибатида вафот этган фуқаролар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилган.

Ўзбекистон

11 июль куни мамлакатда 486 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Янги касалланганларнинг 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган. Аниқланган ҳолатлар рекорди кундан-кунга янгиланмоқда.

2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 706 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

7723 нафар (60 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 59 киши вирус қурбонига айланган. Коронавирусдан ўлим қайд этилмаган ягона вилоят қолган: Андижон вилояти.

Карантинный центр в Наманганской области
Штаб по коронавирусу по Наманганской области

Ўзбекистон аҳоли орасида коронавирус тарқалиши авж олгани боис 10 июлдан 1 августга қадар кескин карантин чораларини қайтарди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди. Тўйлар ва оммавий тадбирлар тақиқланди.

Шунингдек, 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Қирғизистон

Қирғизистонда сўнгги кунларда коронавирус юқтириб олиш ҳолати кескин кўпайишда давом этмоқда. Ўтган кун давомида 719 та янги ҳолат аниқланди. Шундай қилиб, касалланганларнинг умумий сони 10 629 нафарга етган.

Шулардан 3387 нафари (31,8 фоизи) COVID-19 ни енгган. Жами 132 та ўлим ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида 44 киши вирус қурбонига айланган.

Тожикистон

Тожикистонда минтақада энг охирида (30 апрель куни) коронавирус аниқланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, аниқланаётган кунлик ҳолатлар 47-49 тани ташкил этади. Қайд этиш жоизки, бу минтақадаги бошқа мамлакатларда касаллик авж олаётган вақтда бир неча бараварга камроқ (сўнгги суткада аниқланган: Қозоғистонда - 1798, Ўзбекистонда - 486, Қирғизистонда - 719, Тожикистонда эса атиги 49 та янги ҳолат).

Ўтган кун давомида 49 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 61 киши дарддан фориғ бўлган.

Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 6506 нафарга етган. Шулардан 5176 нафари (79,5 фоизи) тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Бу минтақадаги энг юқори кўрсатгич. Пандемия бошлангандан буён 55 киши қурбон бўлган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 12,8 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 7,5 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 568 мингдан ошган.

1162
Теглар:
карантин, коронавирус, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Клиент Сбербанка вносит наличные деньги в банкомат

Россияда рублни деноминация қилиш таклиф қилинди

6
Жаҳон ва Россия иқтисодиётдаги трендлар ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайдиган “Алпари” маркази Россия валютасини деноминация қилиш таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. "Алпари" ахборот-таҳлил марказининг раҳбари Александр Разуваев Россия валютасини юз баравар деноминация қилиш таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Аввалроқ, Россия Марказий банки муомаладаги нақд пул миқдори рекорд даражага - 12,42 трлн рублга етганини маълум қилганди. Регуляторнинг маълум қилишича, сўнгги бир ой ичида бу миқдор 3,5 фоизга ошган.

Разуваевнинг сўзларига кўра, деноминация копейкани муомалага қайтаришга имкон беради, долларнинг курси эса 70 тийинни ташкил қилади. Экспертнинг фикрича, бу Россия валютасига ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

У муомаладаги пул массасининг кўпайишини баъзи россияликлар норасмий шаклда иш ҳақи олиши билан изоҳлади.

Эксперт фикри

Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори Руслан Гринберг, Разуваевнинг таклифига қарши чиқди. Унинг фикрича, деноминация ваҳима қўзғаши мумкин, чунки бундай чоралар кўпинча валютанинг кескин қадрсизланиши шароитида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда охирги марта деноминация 1998 йилда 1000:1 коэффиценти билан ўтказилганди. Ўша вақтда пул бирлиги қуйидаги нисбатда ўзгарди: 500 рубл - 50 копейка; 1000 рубл - 1 рубл; 5000 рубл - 5 рубл; 10000 рубл - 10 рубл; 50 000 рубл - 50 рубл; 100 000 рубл - 100 рубл; 500 000 рубл - 500 рубл.

Деноминациядан сўнг 2001 йилда 1000 рубл банкнота муомалага киритилди, 2006 йилда эса 5000 рубл киритилди, у айни вақтда мамлакатда энг йирик банкнота ҳисобланади.

6