Ниццадаги теракт

Ўзбекистон эҳтимолий терактларга нисбатан керакли чораларни кўрмоқда

886
Ўзбекистон махсус куч тизимлари Берлинда содир бўлган фожиани таҳлил қилиб чиқишди

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон куч тизимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жаҳонда содир этилаётган террорчилик ҳаракатларини таҳлил қилишмоқда ва бундай ҳаракатларнинг олдини олиш учун керакли чораларни кўришмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбанинг айтишича, кейинги пайтда халқаро террорчилар одамлар оммавий равишда тўпланадиган жойларга юк машинасида катта тезликда бостириб бориш амалиётини қўллашмоқда. Ана шундай сўнгги ҳолат Қуддус шаҳрида юз берди.

"Ўзбекистон махсус куч тизимлари Берлинда содир бўлган фожиани таҳлил қилиб чиқишди ва янги йил байрами кунлари хавфсизликни таъминлаш учун қатор қоидаларни ишлаб чиқишди. Масалан, байрам кунлари сайилгоҳлар атрофидаги кўчалар нафақат милиция билан, балки бетон тўсиқлар билан тўсилди. Бундан ташқари, махсус металл тўсиқлар ҳам ўрнатилди", — деди Sputnik Ўзбекистон суҳбатдоши.

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар, ФВВ вакилларидан иборат гуруҳлар байрам тадбирларида шай ҳолатда турди.

"Албатта шаҳардаги барча жойларни тўсишнинг имкони йўқ, террорчи исталган кўчага кириб бориши мумкин. Шунинг учун дастлабки эҳтиёт чораларига эътибор қаратилди. ЙҲХ ходимлари Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги юк машиналарини ҳушёрлик билан текширувдан ўтказишмоқда, турли рейдлар ўтказилмоқда. Яна шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистондаги дам олиш масканлари схемаси жуда яхши режалаштирилган бўлиб, у ерларга юк машинасида осонгина кириб бориш имкони йўқ, атроф турли девор ва тўсиқлар билан ўралган", — деди манба.

Германия пойтахтида 19 декабрь куни террорчи юк машинаси билан шаҳар марказидаги ярмаркада қатнашаётган одамлар устига бостириб борди. Ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50га яқин киши жароҳатланди.

Худди ана шундай кўринишдаги теракт якшанба куни Қуддусда содир этилди. Номаълум шахс юк машинасида одамлар устига бостириб бориши натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.

886
Врачи в отделении реанимации и интенсивной терапии городской клинической больницы

Ўзбекистонда коронавирус: 6 июнь асосий хабарлари

265
Бугуннинг ўзида 21 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 3 268 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 57 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 064 нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 21 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 3 268 нафар.

Айни пайтда 779 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

17-чи ўлим

Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. 27 май куни пойтахтлик фуқаро автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

Ўша пайтда унда тана ҳарорати юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўрингани сабабли таҳлил олинади. Текширув  натижасида 70 ёшли (эркак) беморда “Covid-19” инфекцияси  тасдиқланади. Сўнг у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бозорлардаги ҳолатлар

“Ўрикзор”, Юнусобод ва “Медиапарк” бозори ишчиларида, Наманган ИИБ ходими, Бухорода йўл қурувчисида коронавирус аниқланди.

Бугун Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 3 нафар фуқарода - Шайхонтоҳур туманидаги “Медиа Парк” савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида коронавирус аниқланган.

Кеча, 5 июнь куни қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса 68 та бўлиб, улардан 17 нафари - аҳоли орасидан аниқланган.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Айнан “Ўрикзор” савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да  ҳам ушбу касаллик аниқланди.

Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари - Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

“Маштаково”дан ўтиб олиш

Самара вилояти чегарасида қолган 367 нафар фуқаро Ўзбекистонга юборилди. Фуқаролар Қозоғистон билан “Маштаково” назоратдан ўтиш жойидан чегарани кесиб ўтиб, Ўзбекистонга йўл олди.

Қўшни республика ҳудудидан ўзбекистонликлар автобусларда ватанга олиб келинади.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатига етиб борди. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 6,8 миллиондан ошди, 398 минг киши вафот этди, 3,3 миллион киши тузалди.

265

Тошкентда коронавирусга чалинган бемор вафот этди

113
(Янгиланган 20:34 06.06.2020)
Сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди - ССВ.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкентда коронавирусга чалинган бемор вафот этди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 27 май куни пойтахтлик Ш. автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

Ўша пайтда унда тана ҳароратини юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўринганлиги  сабабли таҳлил олинади. Ўтказилган  текширув  натижасида 70 ёшли (эркак) беморда “Covid-19” инфекцияси  тасдиқланади.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Беморнинг ўтган даволаниш вақти давомида вазирликнинг турли соҳа йўналишлари бўйича бош мутахассисларининг халқаро стандартлар бўйича берган  тавсиялари асосида шифокорлар барча керакли тиббий муолажаларни амалга оширишган. Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам  ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ сўнгги кунларда беморда нафас етишмовчилигини кучайиши натижасида аҳволи кескин ёмонлашган ва сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Стандартлар асосида кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

113
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Город Душанбе, вид из самолета, архивное фото

Тожикистонда эркак амалдорлар кўз ўнгида ўзини ёқиб юборди

408
Молия бошқармасидагилар рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилишгананлар.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида 63 яшар эркак ўзини молия бошқармаси олдида ёқиб юборди, у танасида 95% куйиш билан касалхонага олиб келинган, деб хабар қилмоқда Sputnik радиоси.

Хабарда қайд этилишича, шанба куни эрталаб Зариф Абдуллоев молия бошқармаси биноси қаршисида ўзини пичоқ билан жароҳатлаган, сўнгра устидан бензин қуйиб, ўз-ўзини ёқиб юборган.

Жабрдийда ички қон кетиш ва танасининг 95%и куйган бир аҳволда касалхонага олиб борилган. Шифокорлар сўзларига кўра, Абдуллоевни операция қилишган, аммо ҳозирда унинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.

Молия бошқармасида рўй берган ҳодисадан хабардорликлари, аммо эркак ҳаракати сабабларидан бехабарликларини маълум қилганлар.

"Менга аллақандай Зариф Абдуллоев ўзини Кулоб молия бошқармаси олдида ёқиб юборганини айтишди. Аммо ҳозирча ушбу ҳаракат сабабини билмайман. Фақатгина, Зариф Абдуллоев нон цехига эга эканлигидан хабардорман", – деб айтган Хатлон вилояти молия бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Назарзода.

ОАВда берилган маълумотларга кўра, Абдуллоев Кулоб молия бошқармаси билан ҳамкорлик қилган ва вилоят марказидаги мактабгача муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлаган. Бошқарма унга аввал бошда қилинадиган барча ҳаражатларни қоплаб бериш ваъдасини берган, аммо кейинчалик эркак амалдорлардан ваъда қилинган пулларни қайтариш борасида кўп маротаба рад жавобини олган.

408