Гулнора Каримова

Швейцариялик адвокат: Гулнора Каримова билан декабрда кўришдим

5542
(Янгиланган 13:06 16.01.2017)
Швейцариялик адвокат Каримова билан декабр ойида кўришганини билдирди. Унинг айтишича, Гулнора "жанговар кайфиятда" ва ўзига нисбатан Швейцарияда очилган тергов иши борасида изоҳ беришдан бош тортган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Женевалик адвокат Грегуар Манжа Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан Тошкентда декабр ойида кўришганини айтиб илгари айрим ОАВда унинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Илгарироқ айрим оммавий ахборот воситалари Каримова ўтган йилнинг 5 ноябрида вафот этгани ҳақида хабар тарқатишганди. РИА Новостининг Каримовлар оиласига яқин манбаси ушбу хабарни рад этганди.

Швейцариялик адвокат Каримова билан декабр ойида кўришганини билдирди.

"Мен мандат олганимдан сўнг Гулнора Каримова билан ўтган йилнинг декабрида Тошкентда кўришдим", — деди Манжа. Унинг таъкидлашича, Каримованинг саломатлиги "жуда яхши ҳолатда". Адвокатнинг айтишича, у шу учрашувга қадар қадар "ўз мижози билан гаплашиш имконига эга бўлмаган".

Манжа Каримова билан учрашганида аввалига унга савол беришга рухсат беришмаган, прокурорлар эса унинг четлатилишини талаб қилишган. Каримова "жанговар кайфиятда" ва ўзига нисбатан Швейцарияда очилган тергов иши борасида изоҳ беришдан бош тортган. Адвокатнинг айтишича, унга ҳеч ким билан сўзлашишга рухсат берилмаган.

5542