Ислом Каримов. Архив сурат

Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақида китоб чиқди

10544
(Янгиланган 21:10 25.01.2017)
Бадиий асар асосида 1999 йилнинг феврал ойида Тошкентда бўлиб ўтган воқеалар ётади. Ўшанда ваҳобий-террорчилар Ўзбекистон президенти, ҳукуматига ва ҳуқуқни сақлаш органларига қарши тажовуз қилишган эди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун Тошкентда ёзувчи Акбар Мирзонинг “Суиқасд” асари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги китоб Ўзбекистон Биринчи президенти туғилган куни арафасида тақдим қилинмоқда. Китобда Ислом Каримов оғир синовдан мардонавор ўтган давлат раҳбари сифатида тасвирланган. Шунингдек, жиноятчиларни фош қилишда иштирок этган ҳуқуқни сақлаш органларининг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳақида ҳам ҳикоя қилинган.

“Бу асар ёш ва истиқболли ёзувчи Акбар Мирзонинг олдин чоп этилган, Наманган ва Андижон воқеалари акс эттирилган, "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг давоми бўлиб, у мустақил Ўзбекистон босиб ўтган мураккаб йўлни тасвирлайди. Асарда Ўзбекистон Биринчи президенти фаолияти ҳақида бадиий нақлда ҳикоя қилиб берилган”, — деб изоҳ берди Ўзбекистон  ёзувчилар иттифоқи аъзоси Ҳабиб Темиров.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йилнинг Февралида ваҳобий-террорчилари Тошкентнинг 6 жойида портлашлар уюштирган эди. Ўшанда Ўзбекистон раҳбарияти, муҳим давлат бошқарув органлари террорчилар нишонига айланган эди.

Террорчилар Вазирлар Маҳкамаси биносининг “V“ шаклидаги устуни олдида бомба ўрнатилган автомобил портлатиб юборишади. Айнан шу вақтда Вазирлар маҳкамасининг кенгаши ўтказилиши ва унда президент ҳам иштирок этиши режалаштирилган бўлади.

Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида, 78 ёшида вафот этди. 30 январ Ислом Каримов туғилган куни. Айни дамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ушбу кунни муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

10544
Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)
Григорий Лукьянов

“Нозик ўйин”: эксперт АҚШнинг Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлигига муносабати ҳақида

62
(Янгиланган 20:06 02.07.2020)
Илгари Қўшма Штатлар Евроосиё интеграциясининг истиқболлари бўйича бир неча бор ишончсиз муносабат билдирган, ҳозир эса улар кутмоқда ва вазиятни кузатмоқда, деб ҳисоблайди сиёсат ва бошқарув департаменти (НИУ ВШЭ) катта ўқитувчиси Григорий Лукьянов.

"КоммерсантЪ" нашри ёзишича, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ва Марказий Осиёнинг беш давлатидаги ҳамкасблари ўртасидаги музокаралардан сўнг, АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Марказий Осиё республикаларига таъсир ўтказиш учун Москва билан рақобат қилмаслигини кўрсатди. Хусусан, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликка қарши эмас.

Сиёсат ва бошқарув департаменти (НИУ ВШЭ) катта ўқитувчиси Григорий Лукьянов АҚШ Давлат департаменти томонидан бир неча бор Евросиё интеграциясининг истиқболлари ва айрим давлатларининг, шу жумладан Марказий Осиёнинг ЕОИИдаги иштирокига шубҳа билан қараганини эслатди.

“Менимча, ҳозирги шароитда позиция тубдан ўзгармади. Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида иштирок этмоқда. Ўйлайманки, АҚШ аввалгидек, ҳозирги пайтда авж олиб бораётган постсовет ҳудудидаги интеграция субъектлари билан яқинлашиш жараёни яқин орада сусайишини кутмоқда. Бу шароитда АҚШ яна бир бор "Биз айтгандик-ку", дея айтиши мумкин. Шунинг учун улар одатда кутилганидан ҳам нозикроқ ўйин олиб боришади. Улар расмий сиёсий мунозараларда Ўзбекистон раҳбариятига жиддий маънавий босим ўтказмайдилар. Кутишади ва вазиятни кузатиб боришади”, - деди эксперт.

Мутахассиснинг батафсил изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

"Тонкая игра": эксперт об отношении США к сотрудничеству Узбекистана и ЕАЭС
62
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари
Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди

77
Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган тўплам ишлаб чиқишди. У ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik.  Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

“SARS-CoV-2 вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30% га арзонроқ) каби устунликларга эга”, - дейилган Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабарида.

У “ЭНКОР” номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилди.

Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.

“ЭНКОР” мамлакатга хориждан келтириладиган нархдаги тўпламларнинг ўрнини босишга имконият яратиши қўшимча қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан COVID-19 ни диагностика қилиш учун полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули стандарт сифатида таклиф қилинган. Маълумки, ПЗР диагностика таҳлилини амалга ошириш учун дастлаб коронавирус РНКсини ажратиб олиш талаб этилади.

77