Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов, архив сурат

Буюк ишлар учун яралган умр: Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм

4892
(Янгиланган 19:56 28.01.2017)
30 январ куни соат 19.00да my5 каналида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. 30-январ куни соат 19.00да my5 каналида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади. Бу ҳақда facebook ижтимоий тармоғида хабар қилинган.

Бу фильм мамлакатнинг энг оғир ва мураккаб бурилиш даврида унга етакчилик қилишда ўзида куч топа олган инсон — Ислом Каримов ҳақида.

Фильмда Ислом Каримов ҳаёти, буюк маданият ва тарихга эга бўлган халқни ҳурликка етаклаган даврлари, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги йўлида амалга оширган ишлари, Ўзбекистонни ҳеч кимдан кам бўлмаган давлатга айлантириши, қолаверса, бугунги ёруғ кунларга эришишдаги собитқадамлиги ва жасорати акс эттирилади.

Буларнинг бари оддий эмас…

Чунки бу умр — Буюк ишлар учун яралган умр!

4892
Теглар:
Ислом Каримов ҳақида фильм
Мавзу:
Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар (25)