Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

© ДаракчиШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 30 январь — Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди, деб хабар берди uz24.uz. Давлат раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Ислом Каримов таваллуд айёми - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова: Доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз...

Бугун, 30 январь — Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Ўзбекистондаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилмоқда. Бу тадбирларда Ислом Каримовнинг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан тарихда ўчмас из қолдиргани, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилгани эътироф этилмоқда.

Шунингдек, бугун Тошкентда, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда эҳсон берилди.

Янгиликлар лентаси
0