Божхона тизимида “ягона ойна” хизмати йўлга қўйилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишБожхона назорат пункти
Божхона назорат пункти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея Ўзбекистон божхона тизимида “ягона ойна” тизимини жорий қилишда ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистонда бирхиллаштирилган божхона ахборот тизими — “ягона ойна”ни киритишда техник ёрдам берди, деб хабар қилмоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

“Ягона ойна” ахборот тизими www.sw.customs.uz адреси бўйича синов тартибиа ишга туширилди. Ушбу тизим реал вақтда онлайн тартибда рули рухсатномалар олиш учун аризалар топшириш имконини беради. Лойиҳа KOICA техник ҳамкорлиги ёрдамида амалга оширилди”, — дейилган хабарда.

Давлат Божхона қўмитаси хабарига кўра, тизим олти муассасани бир-бирига улаб, божхона соҳасида 20дан ортиқ рухсатномаларни онлайн-тартибда расмийлаштириш имконини беради. Онлайн олиш мумкин бўлган рухсатномалар қаторидан Мувофиқлик сертификати, экология сертификати, ветеринар гувоҳнома ва бошқалар бор.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда божхона декларациясини онлайн тўлдириш хизмати йўлга қўйилди

Лойиҳа Жанубий Корея ҳукумати билан тузилган шартномага асосан амалга оширилган. Шартнома қиймати 5,5 млн долларни ташкил этади. Ушбу “ягона тизим” самарали фаолият кўрсатиши учун 2014-2016 йилллар давомида ДБҚнинг 30га яқин мутахассислари Жанубий Кореяда турли тренинг ва машғулотларда иштирок этишди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ДБҚ тизимида 230дан ортиқ божхона назорат постлари бўлиб, улардан 150таси мамлакат чегараларида жойлашган. Ундан ташқари темирйл вокзаллари, аэропортлар ва дарё портларида ҳам  божхона назорат пунктлари бор.

Янгиликлар лентаси
0