Москвада ғайритабиий совуқ

Яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келади

2616
Синоптиклар 2 февралдан ёғингарчилик башорат қилишмоқда, 3-4 февраль кунлари эса қор ёғади. Шанбадан ҳарорат пасая бошлайди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. ​Ўзбекистонда февраль ойининг илк кунлари ёғингарчиликлар ва ноодатий совуқлар билан бошланади, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Хабарда айтилишича, яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

"2 февралдан синоптиклар ёғингарчилик башорат қилишди: ёмғир, 3-4 февраль кунлари қор. Шанбадан ҳарорат пасая бошлайди. Республика бўйича кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 0 —5 даража совуқни ташкил қилади, тунда 2-7˚С совуқ.

5-6 февраль куни ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб ўтади, тунда эса янада совуқроқ бўлади: термометр устуни 7-12 даража совуқни кўрсатади. Ўзгидрометдан хабар берилишича, бундай совуқ ҳарорат мамлакатимизнинг айнан марказий, шарқий қисмлари ҳамда пойтахтда кузатилади.

Февралнинг илк куни ёғингарчилик бўлмайди, жойларда туман тушади", — дейилган хабарда.

2616
Теглар:
феврал, қор, совуқ, об-ҳаво, Ўзбекистон
Ученики в президентской школе в Хиве

Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади

109
“Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда “Тарбия” фани  1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади.

2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим мактабларидаги “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари учун халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида “Тарбия” фанидан онлайн шаклда мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади.

“Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети ва халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун “Тарбия” фани концепцияси тасдиқланди.

109
Сотрудница в лаборатории по анализу ДНК

Ўзбекистонда коронавирус: 7 июль асосий хабарлари

772
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 584 нафарга етди. Айни пайтда 3 858 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Карантин в Узбекистане
Информационная служба ГУБДД МВД РУз

Бир сутка давомида 225 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 690 нафарга етди. Айни пайтда 3 858 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

“Абу Сахий”да коронавирус

“Абу Сахий” савдо маркази ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланди.

6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Фарғона ва Жиззах - карантин

Фарғона ва Жиззах шаҳарларида карантин талаблари кучайтирилмоқда.

Фарғона шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва шаҳардан республиканинг барча ҳудудларига, жумладан, вилоятдаги туманларга чиқиш йўлларида 8 та санитария пости ташкил этилди.

Вилоят ҳудудидаги бозорлар, савдо мажмуалари ва супермаркетларга киришда дезинфекцион туннель ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилмоқда.

Жиззах шаҳрига кириш-чиқишни назорат қилиш учун қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блокпостлари ташкил қилинади.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирус инфекциясига чалинган самарқандлик бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ургут тумани яшовчи 61 ёшли (эркак) О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор  билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган. Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассислари томонидан онлайн консультациялар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, пойтахтлик 79 ёшли бемор ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли Х.Б. (эркак киши) жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.  Унга “COVID-19”, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ш. 2 июль куни "COVID-19" инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик аниқланган. Бемор шу куни вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унда коронавирус икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. У 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган. Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 11,7 миллиондан ошди, 541 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,9 млн), Бразилияда (1,6 млн), Ҳиндистонда (716 минг).

772
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

14
Ўзбекистон президенти Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида сув босиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

"Шавкат Мирзиёев Япониянинг Кумамото ва Кагосима префектураларида рўй берган табиий офат туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор қилиб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда шифо топишини тилади", - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Япония жанубидаги Кюсю оролида содир бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида кучли сел келиб кўплаб уйлар сув остида қолган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу табиий офат оқибатида 57 киши қурбон бўлган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Энг катта зарар Кумамото префектурасига етказилган. Шунингдек Кагосима, Оита ва Фукуока префектуралари ҳам зарар кўрган. 

14