ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқлади.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида,Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланади;
Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрига қадар “тонировка” учун 82 125 та рухсатнома берилган. Жами 302 млрд 635 млн сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган.
ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини қорайтириш учун:
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сонли қарори билан енгил шахсий автомобилларни орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) нархи БҲМнинг 10 бараваридан — 2 млн 230 минг сўмдан БҲМнинг 5 бараварига, яъни 1 млн 115 минг сўмга туширилган.
Шу сабаб, фуқаролар томонидан автомобилларни орқа ён ойналарини қорайтиришга талаб ортиб кетган. Юқоридаги қарор кучга киргач, бир кунда ўртача 320 та рухсатнома берила бошланган (илгари бир кунда ўртача 120 та рухсатнома берилган).
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 мигтта ўлим қайд этилган, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этган. Бундан Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил якунлари бўйича демографик рақамлари дарак бермоқда.
Бу 2017 йилги ўлимлар сонидан 14,7 мингтага (9,27 фоизга), 2018 йилги ўлимлар сонидан 20,7 мингтага (13,36 фоизга), 2019 йилги ўлимлар сонидан 21 мингтага (13,58 фоизга) кўп.
2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи ўсимталардан, 7,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи овқат ҳзм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
Вилоятлар кесими бўйича энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳрига (21,2 минг), Фарғона (18,5 минг), Тошкент (18,4 минг) ва Самарқанд (18,4 минг) вилоятларига тўғри келган. Энг кам ўлим ҳолати эса Навоий (5 минг) ва Сирдарё (4 минг) вилоятларида кузатилган.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.
Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.
Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.
Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.
Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.
Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.
Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.
Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.
Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.