Ўзбек олимлари тизза бўғими остеоартрозини даволаш учун қурилма ихтиро қилишди

© Foto : GETTY IMAGESОёқ
Оёқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир гуруҳ ўзбек ихтирочилари томонидан тизза бўғими деформацияланувчи остеоартрозини даволашга мўлжалланган қурилма яратилди

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тизза бўғими деформацияланувчи остеоартрозини даволаш учун қурилма ихтиро қилинди, деб хабар берилган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайтида.

Дори воситалари - Sputnik Ўзбекистон
Ёш ўзбек олими ошпиёздан янги, юқори самарали дори яратиш устида ишламоқда
"Бир гуруҳ ўзбек ихтирочилари томонидан тизза бўғими деформацияланувчи остеоартрозини даволашга мўлжалланган қурилма яратилди. Ушбу қурилма ихтиро тиббий техника, травматология, ортопедия, тизза бўғимининг равон букилиши/ёзилишини таъминлайдиган физиотерапевтик қурилмаларда қўлланилади", — дейилган хабарда.

Олимларнинг кўзлаган мақсадлари қурилманинг функционал имкониятларини ва ундан фойдаланишда қулайликларни оширишдан иборат бўлганлиги таъкидланган.

Ҳаммуалифлар — Абдуллажанов Бахром, Рустамжонов Абдурашид, Мадумарова Махфуза, Ахмадалиева Умидахон ва Ахмедова Севарага ушбу фойдали модел ихтироси учун № ФАП 01163 рақамли патент берилган.

Янгиликлар лентаси
0