Қор ёғиб, шамол эсмоқда, архив сурат

Ўзбекистонга совуқ ҳаво яқинлашмоқда: шамол тезлиги сониясига 22 метрни ташкил қилади

3472
Республиканинг тоғли туманларида сел келиш ва қор кўчиш хавфи бор

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Cиноптиклар маълумотига кўра, 17 февралдан бошлаб Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради. Совуқ тушади. Мамлакат бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчиликлар кузатилади.

Республиканинг тоғли туманларида сел келиш ва қор кўчиш хавфи бор.

Жойларда туман тушади.

17-19 феврал кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ва қор ёғади. Шамол соатига 17-22 м/с кучайиши мумкин. 20-22 феврал кунлари ҳаво ҳарорати тунда 7-12 ˚С совуқ, кундузи 0-5 ˚С совуқ бўлади.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 феврал куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

3472
Теглар:
16 феврал, ёмғир, шамол, совуқ, об-ҳаво
Казахстанская авиакомпания SCAT получила разрешение на выполнение полетов по маршруту Актау-Ургенч-Актау.

Қозоғистон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

11
(Янгиланган 14:49 05.03.2021)
Қозоғистон парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати келаси душанба, 8 мартдан бошлаб маҳаллий SCAT авиакомпанияси самолётлари “Актау-Урганч” йўналишида ҳафтасига икки маротаба парвозларни йўлга қўйишини маълум қилди.

Рейслар душанба ва чоршанба кунлари Боинг-737 самолётларида амалга оширилади.

Шу билан бирга, парвозлар барча санитария-эпидемиология талабларини ҳисобга олган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилишини таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Транспорт вазири – “Uzbekistan airways” АЖ бошқарув раиси Илхом Маҳкамов Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантриш вазири Бейбут Атамкулов билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.

Унда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи автобуслари қатновларини тезроқ тиклаш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиапарвозлар сонини ошириш, янги қатнов йўналишларини очиш масалалари муҳокама этилди. 

 

11
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Министр здравоохранения Узбекистана Абдухаким Хаджибаев вручил руководителю Роспотребнадзора Анне Поповой нагрудный знак Мехр-саховат

Роспотребнадзор раҳбари "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди

16
(Янгиланган 14:32 05.03.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Роспотребнадзор раҳбари Анна Поповага "Меҳр-Саховат" кўкрак нишонини топширди.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова "Меҳр-Саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди, деб хабар қилди "Дунё" АА.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Анна Поповага кўкрак нишонини топширди. Тадбир сешанба куни Москвада бўлиб ўтди.

Анна Попова юксак мукофот учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди.

COVID-19 пандемияси бошланганидан буён Роспотребнадзор Ўзбекистонга инфекцияни аниқловчи 140 мингта тест тўпламини тақдим этди, бу ССВ маълумотларига кўра, вирусни ўз вақтида аниқлаш ва тарқалишини олдини олишга имкон берди.

Шунингдек, Россиянинг етакчи мутахассислари ўзбек ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун республикага юборилганди.

Бундан ташқари, ушбу ташкилот “СПИД инфосвязь” ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, COVID-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.

16
Теглар:
Абдуҳаким Хаджибаев \\, соғлиқни сақлаш вазири, коронавирус, коронавирус пандемияси, Ўзбекистон, Россия
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси