Йўлда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари

Ўзбекистонда энди ўнқир-чўнқир йўллар бўлмайди - Мирзиёев фармони

2906
Ўзбекистонда 2017-2018-йилларда қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти 2017-2018-йилларда минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш дастурини тасдиқлади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ҳужжатга кўра, 2017-2018-йилларда 5454 километр, жумладан, 2017-йилда — 2700 километр, 2018-йилда — 2754 километр хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган.

Хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар 330 та йўл техникаси билан таъминланади.

Хабарга кўра, мавжуд республика хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овуллар кўчаларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ва уларни паспортлаштириш, бу борадаги ишлар натижалари бўйича электрон маълумотлар базаси яратилади.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 295 километр, Андижон вилояти бўйича — 324 километр, Бухоро вилояти бўйича — 439 километр, Жиззах вилояти бўйича — 222 километр, Қашқадарё вилояти бўйича — 679 километр, Навоий вилояти бўйича — 216 километр, Наманган вилояти бўйича — 309 километр, Самарқанд вилояти бўйича — 479 километр, Сурхондарё вилояти бўйича — 535 километр, Сирдарё вилояти бўйича — 267 километр, Тошкент вилояти бўйича — 516 километр, Фарғона вилояти бўйича — 520 километр, Хоразм вилояти бўйича — 321 километр ва Тошкент шаҳри бўйича — 332 километр йўллар ва кўчаларни таъмирлаш назарда тутилган.

2906
Теглар:
Мирзиёев, янги фармон, Ўзбекистон, йўл
Автобус

Шаҳарлараро автобуслар ҳаракати чекланди

35
(Янгиланган 12:28 25.02.2021)
Тошкентдан шаҳарлараро автобуслар қатнови вақтинча чекланган. "Қамчиқ" довони орқали юк машиналар қатнови қайта тикланган.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароитлари туфайли вилоятлар билан автобус қатнови вақтинча тўхтилди, деб хабар қилмоқда Тошкент автовокзали.

"Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25-февраль санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", - дейилган хабарда.

Автобуслар ҳаракати борасида қўшимча маълумотларни ушбу телефон рақами орқали олиш мумкин: (71) 207-87-00.

Ўтган тунда Қамчик довони орқали юк машиналар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Маълум бўлишича, кучли шамол эсиб қор ёққан ва ҳаво ҳарорати -12 даражага етган. 

P.S. Сўнгги дамда олинган хабарга кўра, Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати қайта тикланган.  

"Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. Айни вақтда довон йўлида юк автомобилларининг ҳаракатланишга рухсат этилди", - деб хабар қилмоқда ЙҲХБ матбуот хизмати.

Довонда айни дамда 15та механизациялашган отряд томонидан 24 соат узулуксиз навбатчилик ташкил этилган. 

35
Автомобильное движение в городе

Тошкентда йўл-транспорт тизимини яхшилаш учун қандай ишлар режалаштирилган

51
(Янгиланган 11:08 25.02.2021)
Пойтахтда йўл-транспорт тизимини яхшилаш уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда шаҳардаги 3 та кўчаларда янги ўтиш жойлари очилади ва йўл кенгайтирилади.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳалар уч босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид топшириғига асосан Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Биринчи босқич. 3 та кўчаларда тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:

  • Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;
  • Тошкент халқа автомобил йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;
  • Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш;

Иккинчи босқич. 3 та кўчаларнинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган:

  • Чоштепа - Янги Сергели кўчалари кесишмасида ўтказувчанликни ошириш мақсадида, кесишмани кенгайтириш (параметрларини ўзгартириш);
  • Тошкент халқа автомобил йўли – Самарбону кўчалари кесишмасида маҳаллий йўлни кенгайтириш ҳисобига ўтказувчанликни ошириш;
  • Мустақиллик – Паркент кўчалари кесишмасида яшил худуд хисобидан янги йўл очиш режалаштирилган.

Учинчи босқич. 6 та кўчаларда транспорт оқими ўрганилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Булар:

- Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;

- Муқумий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

- Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

- Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.

- Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;

- Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш хисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.

  • Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения
    Пресс-служба Минтраса Узбекистана
  • Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения
    Пресс-служба Минтраса Узбекистана
  • Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения
    Пресс-служба Минтраса Узбекистана
1 / 3
Пресс-служба Минтраса Узбекистана
Cписок улиц и перекрёстков Ташкента, где будет пересмотрена организация движения

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берган эди.

51
Теглар:
йўллар, Тошкент

Индонезияда “одам қиёфасидаги” акула овланди

0
Индонезиялик балиқчининг тўрига ғайриоддий акула илинди. Акула ичида уч боласи бор эди, улардан бири эса инсон қиёфасига эга.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Индонезиялик балиқчи Роти ороли соҳилида ғайриоддий акула овлади. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар қилмоқда.

Абдулла Нурен исмли балиқчининг тўрига тасодифан катта акула илинган ва у овни уйига олиб келган.

Эркак уни сотиш учун майдалаётган вақтда акула ичида унинг уч боласини борлигини кўрган. Уларнинг иккитаси оддий акулага ўхшарди, учинчисининг эса турқи қийшайган эди ва бу уни одамга ўхшатарди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Daily Mail (@dailymail)

“Иккитаси онасига ўхшарди, учинчисининг эса одам қиёфаси бор эди”, - деган Нурен.

Балиқни қўшнилар унинг балиғини сотиб олиш истагини билдиришгани, лекин у рад жавобини берганини қўшимча қилган.

“Уйим акулани кўрмоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетди. Мен балиқни ўзимда сақлайман. Ўйлайманки, у менга бахт олиб келади”, - деди балиқчи.

0