Қор кўчишидан кейинги ишлар, архив сурат

Об-ҳаво: тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор

1525
(Янгиланган 15:44 23.02.2017)
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

1525
Теглар:
Андижон, Бухоро, Ўзбекистон, об-ҳаво, Тошкент, Самарқанд
Блюда на шведском столе

Зарарли нонушта: врач энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди

167
Россиялик парҳезшунос-шифокор Инна Кононенко нонушта учун хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шифокор-парҳезшунос Инна Кононенко нонушта вақтида истеъмол қилинса, соғликка зарар етказиши ва семиришга олиб келиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни маълум қилди.

Биринчи навбатда шифокор тез пишар бўткаларни  эрталабки рациондан чиқариб ташлашни тавсия қилди, чунки улар қондаги шакар миқдорини кескин ошириб, инсулин чиқишини қўзғатади.

"Натижада, ошқозонда бу бўтқа, қонда глюкоза йўқ, одам яна овқат истеъмол қилишни истайди", - дея тушунтирди у.

Шунингдек, "зарарли нонушта"лар рўйхатига сут ёки шарбат билан муссли ва ёрмалар, мураббо билан бутерброд ва тостлар киради.

Бундан ташқари, Кононенко шарбат ва смузи фойдаси ҳақидаги афсонани рад этди. Унинг сўзларига кўра, улар таркибида шакар миқдори жуда кўп. Шунингдек, фруктоза миқдори эса меванинг турига боғлиқ.

"Бир томондан - глюкоза, иккинчидан - фруктоза. Фруктозанинг ҳаммаси тезда жигарга ўтади, у ерда у жигар ёғига айланади. Бундан вазн орттирамиз", - деб хулоса қилди мутахассис.

167
Заслуженный артист Узбекистана Шухрат Каюмов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди

749
(Янгиланган 14:31 22.09.2020)
Маданият вазирлиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этгани ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хонанда 1969 йилда Тошкентда таваллуд топган. Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар "Ўзбекистон" телерадиоканалида "Ассалом, Ўзбекистон", "Оҳанграбо" кўрсатувларини тайёрлаб, мухлислар қалбидан жой олган.

Хонанданинг ўлим сабаблари очиқланмаган.

Sputnik таҳририяти Шуҳрат Қаюмовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этади.

749

"Черкизон-давлатнинг хотимаси". Жириновский АҚШ қачон дунё харитасидан йўқолишини айтди

99
(Янгиланган 16:15 22.09.2020)
"Трамп, яратган ихтироларинг тарихига бир назар сол. Уларнинг барчасини яҳудийлар, немислар ва руслар яратган. Америкаликлар ҳеч нарсага қодир эмас. Улар - ковбой, пепси-кола, виски, тўппонча. Бўлди, шу", – дейди Владимир Жириновский.

ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский у юз йиллик юбилейини нишонлаган пайтида Америка Қўшма Штатлари давлат сифатида йўқ бўлади, дея фикр билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Парламентарий сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Россия гипертовушли ракета ғоясини ўғирлагани ҳақида гапирганини эслади.

"Трамп, яратган ихтироларинг тарихига бир назар сол. Уларнинг барчасини яҳудийлар, немислар ва руслар яратган. Америкаликлар ҳеч нарсага қодир эмас. Улар - ковбой, пепси-кола, виски, тўппонча. Бўлди, шу", – дейди Владимир Жириновский.

Унинг фикрича, айнан АҚШ кўпдан-кўп ҳолларда "бутун дунёдан" ютуқларни ўғирлайди.

"Барахолка-давлат, черкизон-давлат. У яна кўпи билан 15-20 йил яшаши мумкин. Мен юз ёшни қаршилаган вақтимда у давлат мавжуд бўлмайди. Мексикаликлар, канадаликлар ва бошқа исталган давлат бўлиши мумкин, фақат АҚШ эмас. АҚШ давлати тарқатиб юборилгани, у энди йўқлиги ҳақида эълон қилинган кун - бу совға бўлади. АҚШни яқин ўн йилликда тугатиш керак, шуни вақти келди", - дейди ишонч билан Жириновский.

99