ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Йўл патрул хизмати ходимлари нотўғри парковка қилинган автомобиллардан рақамини ечиб олишга ҳақли эмас, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.
Айтиш жоизки, кейинги вақтларда бу муаммо пойтахтдаги ҳайдовчиларнинг асосий бош оғриғига айланган. Қолаверса, ижтимоий тармоқларни кўздан кечирсангиз, бу муаммо хусусида қизғин тортишувлар бораётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Фойдаланувчиларнинг бир қисми ДАН ходимлари автомобил рақамини ечиб олишга ҳақли, деган фикрни билдиришаётган бўлса, қолган қисми кескин равишда бу қоидабузарлик эканлигини таъкидлашмоқда.Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бу масалага ойдинлик киритишга ёрдам берди.
Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари ички тартиб буйруғига эгалар ва бу ҳужжатда автомобиллар рақамлари ечиб олиш тартиби қатъий белгиланган 45га яқин бандлар мавжуд.
"Мисол учун инспектор агар автомобил техник жиҳатдан носоз бўлса ёки бўлмасам узоқ вақт мобайнида шаҳарнинг бирон бир қисмида қолдириб кетилган бўлса машина рақамини ечиб олиши мумкин.
Аммо инспектор нотўғри парковка қилинган автомобил рақамини ечиб олишга ҳақли эмас. У эвакуаторни чақириб, машинани жарима майдончасига юбориши лозим", — деб таъкидлади Тошхўжаев.
ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароитлари туфайли вилоятлар билан автобус қатнови вақтинча тўхтилди, деб хабар қилмоқда Тошкент автовокзали.
"Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25-февраль санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", - дейилган хабарда.
Автобуслар ҳаракати борасида қўшимча маълумотларни ушбу телефон рақами орқали олиш мумкин: (71) 207-87-00.
Ўтган тунда Қамчик довони орқали юк машиналар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Бу ҳақида ФВВнинг "Қамчиқ" қутқарув Бошқармаси бошлиғи хабарқ қилган эди.
"Қамчиқ довонида кучли шамол эсиб қор ёғаётгани ва ҳаво ҳарорати -12 даражага етгани туфайли юк автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилган", - дейилган хабарда.
Довонда айни дамда 15та механизациялашган отряд томонидан 24 соат узулуксиз навбатчилик ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳалар уч босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид топшириғига асосан Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси билан ҳамкорликда қуйидаги уч босқичда ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Биринчи босқич. 3 та кўчаларда тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади:
Иккинчи босқич. 3 та кўчаларнинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган:
Учинчи босқич. 6 та кўчаларда транспорт оқими ўрганилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Булар:
- Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;
- Муқумий – Лутфий - Сеул - Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;
- Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;
- Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.
- Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;
- Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш хисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берган эди.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ерларини чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш тақиқланади. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
Тоқаев Миллий жамоат ишонч кенгаши йиғилишида чиқиш қилаётиб, ер масаласи қозоғистонликлар учун жуда муҳимлиги, ер улар учун давлатчилик рамзи эканини қайд этди.
“Мен бир неча марта ер хорижликларга сотилмаслигини айтганман. Бу борадаги миш-мишларга чек қўйиш даркор. Биринчидан, мен қишлоқ хўжалиги ерларини хорижликларга ва хорижлик юридик шахсларга сотиш, ижара беришни қонун билан тақиқлаш бўйича топшириқ бераман. Бу хорижлик улуши бор юридик шахслага ҳам тааллуқли”, - деди Тоқаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон келтирган.
Давлат раҳбари бу масалага оид қонун лойиҳасини президент девони ишлаб қилиши шартлиги қўшимча қилди.