8 март

Шавкат Мирзиёев тасвири туширилган табрик откриткаси барчани лол қолдирди

2194
(Янгиланган 11:34 08.03.2017)
Ушбу откриткага давлат раҳбарининг алоқаси борми ёки уни ташаббускорлар гуруҳи жойлаштирганми, бу аниқ эмас

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек гуруҳлари саҳифаларида 8 март — хотин-қизлар байрамига бағишланган табрик откриткаси пайдо бўлди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу откритканинг ўзига хослиги шундаки, унда қўлида ажойиб гулдаста тутиб Ўзбекистон хотин-қизларини байрам билан табриклаган мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев тасвирланган. Откриткада шунингдек, "Бундан яхшисига ҳеч ким қодир эмас" (Просто лучше не сможет никто) деган ёзув бор.

Открытка в соцсетях с поздравлением якобы от Мирзиёева
© Sputnik / |Стрингер
Шавкат Мирзиёев тасвирланган табрик откриткаси

Ушбу откриткага давлат раҳбарининг алоқаси борми ёки уни ташаббускорлар гуруҳи жойлаштирганми, бу аниқ эмас, лекин откритка фотодастур ёрдамида тайёрлангани кўриниб турибди.

Нима бўлмасин, ушбу ташаббус барча ўзбекистонлик аёлларга ёқди. Миннатдорлик сўзлари битилган изоҳлар бир неча мингдан ошиб кетди.

"Раҳмат! Жудаям ёқди! Президентимизга тасанно!", "Қувончимнинг чеки йўқ! Табрик учун катта раҳмат!", "Вой, бизни президентнинг ўзи табриклабди, раҳмат" — булар миннатдорлик билдирилган изоҳларнинг мингдан бири.

Илгарироқ мамлакат раҳбари Ўзбекистон хотин-қизларини байрам билан табриклаб, ўз табригида "юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз" деб эътироф этиб ўтганди. Президент ўз нутқида мамлакатда хотин-қизларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини ошириш, уларнинг ҳаётий манфаатларини янада кенг таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъкидлади.

2194