Муқимий-Бунёдкор кўчалари кесишмаси

Муқимий ва Бунёдкор чорраҳаси Наврўз арафасида очилиши эълон қилинди

274
Пойтахт ҳукумати "Новза" метроси ёнида жойлашган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилишини яна орқага кўчирди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Муқимий ва Бунёдкор чорраҳаси очилиши Наврўз арафаси кунларига кўчирилди, деб хабар қилди "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси матбуот-хизмати.

Илгарироқ Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмаси 23 февралга қадар ёпилгани эълон қилинган эди. Аммо сал ўтмай компания матбуот-хизмати 11 феврал куни ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди, дея хабар тарқатган эди.

"Маълум ишларнинг давом этаётганлиги, ҳамда хавсизликни таъминлаш мақсадида, чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши "Наврўз" байрами арафаси кунларига қўчирилди. Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилган айни вақтда берилган хабарда.

Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг "Новза" бекати яқинида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди.

Йўл ўтказгич Наврўз байрами (21 март)да фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

274
Теглар:
Тошшаҳартрансхизмат, Новза, Наврўз, Бунёдкор, Муқимий
Шикарный вид на минареты с сада

Ўзбекистонда барча масжидлар фаолияти яна тўхтатилмоқда

4
Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда 1 августга қадар барча масжидлар фаолияти яна тўхтатилади.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.

“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги “яшил” ҳудудларда 8 июндан бошлаб масжидларда қатор қоидаларга риоя қилган ҳолда намоз ўқишга рухсат берилган эди. Бироқ оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланган эди. Кеча ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов республикадаги барча ҳудудлар “қизил”га айлантирилишинини маълум қилган эди.

4
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Яна тўрт ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

81
Беморларнинг 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вирус қурбонлари сони 47 нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида 167 та янги ҳолат тасдиқланди.

“2020 йил 9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 259 (+167) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 64 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 7 060 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 152 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вирус қурбонлари сони 47 нафарга етган.

81
Теглар:
карантин, Ўзбекистон, коронавирус