Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов

Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди

263
Шавкат Мирзиёев ушбу кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши, қурилиш ишларини салоҳиятли пудратчи ташкилотлар бажариши зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Бухоронинг марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ушбу кўча қиёфасини ўзгартириш, унинг икки томонида замонавий бинолар барпо этиш бўйича 3-йилга мўлжалланган лойиҳа ишлаб чиқилди.

Мирзиёев ушбу кўча Ислом Каримов номига муносиб бўлиши, қурилиш ишларини салоҳиятли пудратчи ташкилотлар бажариши зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишган жойда бунёд этиладиган Универсал спорт мажмуаси лойиҳасини кўздан кечирган.

2018-йилда фойдаланишга топшириладиган ушбу мажмуада 15 спорт тури бўйича мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш имконияти яратилади. Ундан учта машғулотлар зали, бассейн, теннис корти, 3 минг 500 томошабинга мўлжалланган зал ўрин олади. Мажмуа спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт методикаси бўйича намунавий марказ бўлади.

263
Теглар:
Мирзиёев, Бухоро, Ислом Каримов
Азиз Абдухакимов лично протестировал велодорожки Ташкента - фото

Раҳбарлар ишга бир марта пиёда келиб кетади - янги қонун

106
Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бошланди: раҳбарларга ҳафтада бир маротаба автомобилсиз келиш, мактабларда спорт мусобақалари ўтказиш белгиланди.

ТОШКЕНТ,  2 дек - Sputnik. Раҳбарларга ишга камида бир маротаба автомобилсиз келиб кетиш тавсия этилди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 19 ноябрда қабул қилинган “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган. 

2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига “Шахсий намуна” тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди, - дейилган қарорда. 

2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь куни республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинди. 

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелга қадар маҳаллалар, қишлоқлар, туманлар, шаҳарлардаги пиёда ва велосипедда юриш учун мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” ташкил этилади. Мазкур йўлакларда автомобил қўйишни тақиқловчи белгилар ва йўлакларнинг бошланиш қисмига махсус тўсиқлар ўрнатилади.

Ундан ташқари, республикадаги мактаблар камида битта спорт турига ихтисослаштирилади ва уларда ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

 

 

106
Беспорядки в тульском поселке Плеханово

“Ўзнефтгазинспекция” энг кўп газни ким ўғирлаганини аниқлади

210
(Янгиланган 10:24 02.12.2020)
Табиий газнинг энг катта миқдорда ўғирланиши Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган даврида 18,2 миллиард сўмлик нефт маҳсулотлари ҳамда 42 миллард сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақида “Ўзнефтгазинспекция” бошқарма бошлиғи Абдужаббор Фозилов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилди.

ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ
Энг кўп газ каерда ўғирланган

Ҳисоботдан маълум бўлишича, табиий газнинг энг катта миқдорда ўғирланиш ҳолати Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида аниқланган:

  1. Тошкент вилояти – 18 млрд. сўм;
  2. Тошкент шаҳри – 12 млрд. сўм;
  3. Навоий вилоятида – 6,6 млрд. сўм;
  4. Самарқанд вилоятида – 4,4 млрд. сўм;
  5. Хоразм вилоятида – 3,3 млрд. сўм;
  6. Қашқадарё вилоятида – 2,9 млрд. сўм;
  7. Андижон вилоятида – 2,9 млрд. сўм;

Маълум бўлишича,  табиий газнинг ўғирланиши асосан ишлаб чиқариш корхоналари томонидан содир этилган.

Энг катта зарар АГТКШлар томонидан  етказилгани аниқланган. Автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ)  томонидан 11та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар жами 21,8 миллард сўмлик зарар етказгани аниқланган.

Иккинчи ўринда оҳак ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 8,8 миллард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Шунингдек иссиқхона хўжаликлари томонидан – 3,1 миллиард сўмлик ва ғишт ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 1,4 миллард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

ЎЗНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ
Энг кўп газни ким ўғирлади?
210
Эмилия Гамидова, фото из архива

Озарбайжонлик модель “Европа гўзали” танловида ғалаба қозонди

37
(Янгиланган 14:11 02.12.2020)
Озарбайжонлик модель Эмилия Гамидова Москвада бўлиб ўтган "Miss Universe-2020" халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Озарбайжонлик модель Эмилия Гамидова Москвада бўлиб ўтган "Miss Universe-2020" халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди, деб хабар қилди Sputnik Озарбайжон. Эмилия “Мисс Европа” унвонига сазовор бўлди.

Лойиҳада турли давлатлардан келган аёллар иштирок этишди. Ғолиблар СМС орқали овоз бериш ва ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди. Тақдирлаш маросими Vegas City Hall да ўтган йиллар иштирокчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Гамидова Бокуда туғилган. У ёшлигиданоқ ўзи даромад топишни орзу қилар эди ва у бунга эришди. 14 ёшидан бошлаб Гамидова модель бизнесида иш бошлади, кўплаб лойиҳаларда қатнашди.

Айни вақтда Эмилия Москва давлат маданият институти актёрлик факультетининг 4-курс талабаси. Мода бизнесидан ташқари Гамидова Россия сериаллари ва фильмларида ҳам рол ўйнаган.

37