Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, архив сурат

Марказий банк тўлов терминаллари учун ижара ҳақини 50 фоизга камайтирди

408
Эндиликда юридик шахсларга ўзлари фойдаланаётган тўлов терминаллари учун ижара ҳақи 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорларга эса 2,5 еврогача этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда "сўм" пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот-хизмати.

Жорий йилнинг 15 мартидан кучга кирадиган тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи 50 %га қисқартирилмоқда. Эндиликда юридик шахсларга ўзлари фойдаланаётган тўлов терминаллари учун ижара ҳақи 5 еврогача, якка тартибдаги тадбиркорларга эса 2,5 еврогача этиб белгиланди.

Қайд этиш лозимки, тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирги пайтда жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали қисқа муддатли истеъмол кредитлари беришни (overdraft) йўлга қўйиш бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда. Бу кредитларга фоиз ставкаларини ҳар бир тижорат банки ўзининг ички кредит сиёсатидан келиб чиқиб, шартнома асосида белгилайди.

Тижорат банклари савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни татбиқ этиш амалиётини кенгайтириш борасидаги ишлари изчил давом эттириб борилади.

408
Теглар:
тўлов терминали, Марказий банк
Центр автоматизированной фиксации административных правонарушений

Пойтахт чорраҳаларидаги камералар 1,1 млрд сўм эвазига қайта ишга туширилиши мумкин

16
Ҳокимлик камераларни қайта ишга тушириш учун AutoCon тизимини маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 млрд сўмга сотиб олишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. 2017 йил март ойида бошланган Тошкент чорраҳаларида жойлашган видеокамералар орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш дастурий таъминотининг лицензия муддати тугади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 27 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Пойтахт маъмурияти ҳузуридаги Рақамли ривожланиш бўлими бошлиғи ўринбосари Алексей Хеннинг сўзларига кўра, 114 та чорраҳада Швейцария компанияси билан биргаликда камералар, шунингдек, йўналишли объектларда бир нечта радарлар ўрнатилган.

У ҳозирда ABL-Soft&SS томонидан ишлаб чиқилган AutoCon тизимини (давлат рақамини автоматик таниб олиш, тезликни ўлчаш ва қоидабузарликларни аниқлаш) сотиб олиш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

“Биз улар билан суҳбатлашдик, улар бизга тижорат таклифини беришди. Бир миллиард юз миллион сўм — бу тизимнинг нархи”, — деди Алексей Хен.

Хен келтирган маълумотларга кўра, битта комплексда ойига 300 млн сўмлик қоидабузарликлар қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 мартдан Тошкент чорраҳаларида видеокамералар орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузишни қайд этиш тизими ишга туширилган эди.

16
Проект Умного города Нурафшон

“Nurafshon City”ни қайси хорижлик компания қуриши маълум қилди

24
Сингапурнинг “Universal Success Enterprises Limited” компанияси “Nurafshon City” қурилиш лойиҳасини амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Сингапурнинг “Universal Success Enterprises Limited” компанияси раиси Прасун Мукержи “Nurafshon City” қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида бош келишувни онлайн тарзда имзолади.

“Дунё” АА хабарига кўра, Ҳужжат Сингапур компанияси томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 2021 йил биринчи чорагининг охирига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, кейинчалик тасдиқлаш ва замонавий Нурафшон шаҳри қурилишининг бошланишини назарда тутади.

Лойиҳанинг умумий майдони тахминан 2 минг 833 гектарни ташкил этади ва у уч босқичда амалга оширилади.

Лойиҳани Universal Success Enterprises Limited ёки ушбу компания томонидан ташкил этилган хорижий компаниялар консорсиуми томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ёки хорижий молия институтларининг кредит линиялари асосида амалга ошириш кўзда тутилган.

Инвестицияларнинг умумий ҳажми лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.

24