ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар, архив сурат

Жаримага тортилган ҳайдовчилар учун Call Center ишга туширилади - Тошкент ИИББ

1823
(Янгиланган 09:48 24.03.2017)
ИИББ компьютер маркази раҳбари, подполковник Шуҳрата Муратовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда автомобил эгаларига юборилаётган ҳар бир жарима мактубида махсус телефон рақам кўрсатилган бўлиб, у орқали барча қизиқтирган саволларга жавоб олиш мумкин

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Пойтахт кўчаларида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар тизими ишга туширилиши доирасида жарима хатларини олган ҳайдовчилар билан ишлаш учун махсус Call Center ишга туширилиши режалаштириляпти, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ИИББ компьютер маркази раҳбари, подполковник Шуҳрат Муратовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда автомобил соҳибларига юборилаётган ҳар бир жарима мактубида — 2542216 махсус телефон рақами кўрсатилган бўлиб, унга қўнғироқ қилиш орқали барча қизиқтирган саволларга жавоб олиш мумкин.

"Албатта, тизим ишга туширилиши муносабати билан биринчи кунларда телефон қўнғироқлари сони ҳаддан зиёд кўп бўлди, шу туфайли автомобил ҳайдовчиларининг аксарияти оператор билан боғлана олмадилар. Айни вақтда вазиятни ўнглаш устида ишлаяпмиз, тез кунларда махсус Call Center ишга туширилади, у орқали жаримага тортилган ҳар бир ҳайдовчига хизмат кўрсатилиб, маълумотлар бериб борилади", — деб таъкидлади Муратов.

Агар автомобил эгаси жарима мактубини олган бўлса ва хатда янглиш тарзда унга тегишли бўлмаган рақам ёки автомобил кўрсатилган бўлса, у ҳолда ҳайдовчи кўрсатилган рақам бўйича қўнғироқ қилиши лозим, деб қўшимча қилган Муратов.

Подполковникнинг сўзларига кўра, тизимдаги хато ўз тасдиғини топса — бир неча дақиқа ичида жарима бекор қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар ишга тушган эди. Сўнгги 7 кун давомида камералар томонидан 29 мингдан зиёд қоидабузарликлар қайд қилинган, шулар орасида 16 мингдан зиёди қизил чироқда кесиб ўтиш, 13 мингтаси эса тезликни ошириш билан боғлиқ бўлган.

1823
Теглар:
ИИББ, видеокамералар, жарима, Тошкент

Коронавирус: 4та ҳудудда янги ҳолатлар энг кўп Тошкентда

68
Сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 43 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80 219 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди.

Айни пайтда 682 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда - 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 116,5 миллиондан ошди, 2,5 миллиондан ортиқ  киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (28,9 млн), Ҳиндистонда (11,2 млн), Бразилияда (10,9 млн).

68
Теглар:
коронавирус пандемияси, коронавирус, Тошкент, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
В Самарканде открылось Генконсульство Турции

Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди

204
(Янгиланган 18:07 07.03.2021)
Абдулазиз Камилов ушбу консулхона маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Абдулазиз Камилов ва Мевлут Човушўғли ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Камилов Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.

“Ишончимиз комилки, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири, азиз биродарим Мевлут Чавушўғлу иштирокида очилган гўзал Самарқанд шаҳридаги Бош консулхона бу жараённи янада ривожлантиришда ўзига хос ҳисса қўшадиган янги институтлардан бирига айланади”, - деди у.

204
Теглар:
консуллик, Азиз Абдуҳакимов, Мавлуд Чавушўғли, Абдулазиз Камилов, Самарқанд вилояти