Муҳаммад Исмоил, шоир

Ўзбек телевидениесини чала ўлик ҳолатга келтирган ким? - Муҳаммад Исмоил мулоҳазалари

4453
(Янгиланган 17:07 04.04.2017)
Шавкат Мирзиёев 30 март куни ўтказган видеоселектор давомида телевидение соҳасини танқид қилди. Президент "Ахборот" кўрсатуви янгиланиши кераклиги ҳақида гапирди ҳамда журналистлар воқеаларни ёритишда "ура-урачилик"дан воз кечишлари лозимлигини айтди

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбек телевидениесининг бугунги аҳволи ҳақида нима дея оламиз? Бугунги кунда ойнаи-жаҳондан ўрин олаётган дастурлар халққа манзур келяптими? Бу соҳага бириктирилган раҳбарлар ўз вазифаларини қай даражада уддалай оляптилар?

Ўзбек телевидениесининг бугунги ҳолати ҳақида телевидение соҳасида фаолият юритган шоир Муҳаммад Исмоил фикр билдирди.

Танқид сабабини раҳбарлардан излаш керак

"Алишер Хўжаев (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг собиқ раиси, таҳр.) юзлаб иқтидорли тележурналистларни, режиссёрларни, муҳаррирларни ишдан ҳайдаб, телевидениени чала ўлик ҳолатга келтирган эди. Уни ишдан бўшатишди-ю, лекин унинг ўрнига келганлар бундан сабоқ олмади. Яна эски ҳаммом, яна эски тос вужудга келди. Нуритдинов Хўжаев нега ишдан олинганини ўйлаб кўрмади".

Ўзбекистон минбари

"Телевидения, истаймизми йўқми, матбуотнинг юраги. Уни ҳар куни миллионлаб одам кўради. Телевидения, қудратли давлатимиз юритаётган сиёсатнинг яловбардори. Буюк мамлакатимиз минбари. Бу минбарга ҳар куни ўттиз икки миллион аҳоли қараб ўтиради.

Аммо унга нима деётганини билмайдиган, фаҳм-фаросати ҳаминқадар артистлар, тўртта одамга гапи ўтмайдиган маҳалла фаолларию, чучмал қизиқчиларни чиқаришади.

Бу кимнинг асабини ўйнатмайди?

Давлатимиз телевидение фаолият юритиши учун мустақиллигимизни мафкурасини кучайтириш учун миллатимизни маънавиятини кучайтириш учун мамлакатимизда ғоявий барқарорлик ҳукмрон бўлиши учун ҳар йили бюджетдан миллиардлаб маблағ ажратади.

Аммо телевидениега қарасангиз, фақат куракда турмайдиган гап сўзларни эшитасиз, чет эл сериалларини томоша қиласиз, тутуруқсиз ашулачиларни тинмай томоша қилаверасиз…

Элчи қаердаю, ҳоким нега ишдан олинди?..

Ўзбекистон телевидениесида бирорта таҳлилий, танқидий кўрсатув йўқ. Бирор тележурналист журналистлик тадқиқот олиб бормайди. Бирор атоқли олим, файласу, вазир, вилоят ҳокими чиқмайди. Бирорта элчимиз қаерда, нима иш қилаётганини гапирмайди. Бирорта партия раҳбари нимани ўйлаётганини, нима тўғрию, нима нотўғри бўлаётганини гапирмайди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Пресс-служба президента РУз
Партия раҳбарлари фақат сайлов пайти кўриниш беради, қолган пайт улар йўқ.

Туман ҳокимлари, вилоят ҳокимлари алмашади, улар нега алмашгани ҳақида таҳлилий кўрсатувни ҳали кўрганимиз йўқ. Вазирлар алмашади, уларни нега алмашгани ҳақида бирор киши чиқиб бир нарса демайди. Уларнинг йўл қўйган хато ва камчилиги бошқаларга ўрнак бўлсин, бу ишлар бошқа қайтарилмасин деган маънода таҳлилий кўрсатувлар қилинмайди. Худди биз бошқа сайёрадамизу, одамлар бошқа сайёрада яшаётгандек. 

Телевизорда фақат сериал, кино, ашула…

Отга аталган қамчи бошимга тушмасин десангиз…

Хуллас, гапирсак гап кўп. Шавкат Мирзиёев "Ахборот" дастурини жуда тўғри танқид қилди.

Бу танқид нафақат "Ахборот"га, балки барча телеканалларга тегишли. Барча телеканал дастурларига ҳам тегишли. Шунингдек, Ўзбекистондаги барча оммавий ахборот воситаларига ҳам тегишли. Расмий газета ва журналларимиз ҳам президент танқидларидан тўғри хулоса чиқариб олишлари шарт. Отни қамчилаш даври келди.

Агар отни қамчиламасалар, бу қамчи ўзларини бошига албатта, тушади.

4453
Теглар:
телевидение, танқид
Оповещение о наложении штрафа

Маъмурий жарима 15 кун ичида тўланса 25 % чегирма берилади - Олий суд

29
(Янгиланган 12:34 04.12.2020)
Келажакда маъмурий жарималарни ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун жарима миқдоридан чегирмалар жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 дек, Sputnik. Келажакда қонун ижросини ўз вақтида бажарган фуқаролар учун турли рағбатлантириш услублари ҳам ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, маъмурий жарималарни тез ва ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун чегирмалар жорий этилиши мумкин.

Бу ҳақда АОКАда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Олий суд судъяси Абдурасул Эранов маълум қилди.

"Агар қарор топширилганидан сўнг у 15 куни ичида бажариладиган бўлса, жариманинг 75%ини тўлаш кифоя бўлди. Қолган 25% идан озод қилинади", - деди Эранов.   

Ундан ташқари, тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий фаолиятлар соҳасида кўплаб қонунбузарликлар жиноят рўйхатидан чиқарилиб енгилроқ тоифага ўтказилиши, жазо чоралари енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилган.  

Маълумот учун, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш тартиб жорий этилган. Хусусан Россияда ҳайдовчилар белгиланган жаримани 2 ҳафта ичида тўлаган тақдирда жарима миқдоридан 50% чегирма берилади. 

29
Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев илм-фан ва инновациялар соҳасини танқид қилди

47
(Янгиланган 10:16 04.12.2020)
Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда илм-фан ва қишлоқ ҳужалиги ва саноат соҳалари орасида боғлиқлик етишмаётгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 4 дек -Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Республикадаги илм-фон ривожланиши соҳасидаги ишлар танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. 

Хусусан, сўнгги 4 йилда 28 та илмий ташкилот ва 4 та инновацион технопарк ташкил этилгани, олимлар иш ҳақи 3 баравар оширилгани ва илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини янгилаш учун катта маблағлар йўналтирилгани қайд этилди.

"Лекин, 100 дан зиёд илмий ташкилотлар фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Масалан, 24 та муассаса ўтган йили халқаро тан олинган журналларда бирорта ҳам илмий мақола чоп этмаган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, инновация вазирлиги яратилаётган ноу-хаулар ва ишлаб чиқариш жараёни орасида боғлиқлик ярата олмаётгани қайд этилди.  

Мисол учун, инновацион ишланмалар учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилаётган бўлса-да, танлов натижаси бўйича бор-йўғи 29 миллиард сўмлик 51 та лойиҳа шакллантирилди, холос. Фанлар академияси тизимидаги 33 та илмий институт томонидан ўтган йили атиги 59 та патент олинган.

Совещание по развитию науки и инноваций

Ундан ташқари, ОТМларда илмий тадқиқотлар даражаси ўта паст, илм ва инновация масалалари бўйича масъул проректорлар умуман ишламаётгани қайд этилди.

Шунингдек, инновациялардан қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уруғчиликни ривожлантиришда, сув-хўжалигина янги тежамкор технологиялардан фойдаланиш масаласи ҳам кўтарилди. 

Саноатга ҳам илм-фан ёндашуви керак. Масалан, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида 3 миллиард тоннага яқин техноген чиқиндилар йиғилиб қолган. Йилига уларнинг 20 миллион тоннаси қайта ишланса, 2 тонна олтин, 8 тонна кумуш, 10 минг тонна мис ҳамда вольфрам, молибден каби нодир металлар олиш мумкин. Мутасаддиларга шу борада аниқ кўрсатмалар берилди. Батафсил қуйида танишинг.

47
Кпп на границе

Ўзбекистон ҚР яхлитлигини бузмаган Ҳукумат Дейрес қишлоғи атрофидаги ҳолат ҳақида

40
(Янгиланган 12:42 04.12.2020)
Ҳукумат ҳузуридаги котибиятнинг таъкидлашича, Ўзбекистон томони Қирғизистон ҳудудининг яхлитлигини бузмасдан иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг чегара олди масалалари бўйича махсус вакили котибияти Жалолобод вилоятининг Дейрес қишлоғи яқинидаги вазият бўйича тушунтириш берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

 

Ҳукумат 2017 йилда ушбу участка делимитация жараёнидан ўтганини тушунтирган.

Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, чегарадош қишлоқ аҳолиси Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу аҳоли пункти яқинида муҳандислик иншоотларини ўрнатишни бошлагани ҳақида хабар беришган.

"Шу нуқтаи назардан, ушбу соҳада муҳандислик ишлари Қирғизистонга тегишли бўлган ҳудуднинг яхлитлигини бузиш эмас", - деди котибият.

Ўзбекистон томонидан режалаштирилган муҳандислик ишлари, келишувга биноан, қўшни мамлакат ҳудудида 10 метрдан 30 метргача амалга оширилади, дея тушунтирди Вазирлар Маҳкамаси.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимият маҳаллий аҳолига вазиятни тушунтирган. Қишлоқда вазият барқарор, дея қўшимча қилинади ҳукумат хабарида.

40