Картошка нархи доллар курсига боғлиқми?

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКартошка
Картошка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ҳамкасабаларимиз бозорда картошка нархи ўсиб боришини кўриб, "картошка нега қиммат?" деган савол билан соҳанинг обрўли ташкилотларига мурожаат қилишди. Улар олган жавобларини қуйида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда охирги ой давомида картошка нархи ошиб кетгани кўпчилликни ҳайрон қолдирган бўлиши мумкин. "Картошка нега қиммат бўлди?" деган саволбилан kun.uz нашридан ҳамкасабаларимиз соҳа мутахассисларига мурожаат қилишди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан Жамолиддин исмли ходим истар-истамай: "2016 йилда Республикада 2 958 300 тоннадан ортиқ картошка етиштирилган. Ҳозирги кунда деҳқон бозорларидаги "Элга хизмат" пештахталарида картошка ва сабзавотлар арзон нархларда сотилмоқда. Апрель ойининг бошларида бозорларга Сурхондарё вилоятида етиштирилган эртаки картошкалар чиқиши кутилмоқда", — деб жавоб қайтарган.  

Фуралар - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга уруғлик картошка, балиқ ва дон етказиб бермоқчи

"Уруғчилик илмий маркази ходимлари эса, журналист саволига,  бошини қотириб ўтирмасдан — "Картошка етиштириш технологияси" номли илмий мақолани тақдим қилдилар.  Таажжуб…", — деб ёзади нашр.  

Ўзбек озиқ-овқат захира уюшмаси

"Уюшмамиз корхоналари ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва вилоятлар бозорларида 1800-2000 сўмдан картошка ва 1500 сўмдан пиёз савдоси ярмаркаларини ташкил этиб келмоқда. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 100 тоннадан зиёд картошка ва 30 тонна атрофида пиёз савдоси амалга оширилмоқда. Захирадаги картошка ва пиёз май ойининг охиригача етарли миқдорда мавжуд", — деб жавоб беришган Ўзбек озиқ-овқат захира уюшмаси.  

"Тошбозорсавдо" уюшмасига ҳам мурожаат қилганда, ярим соат давом этган мулоқотда уюшмадагилар саволни "айланиб" ўтиб, бошқа мавзуларга четлаша бошлади. Журналистнинг биргина саволга эса аниқ ва тўлиқ жавоб олинмаган. "Тушунишимизча, соҳа ходимлари шама қилиб: "Бу саволга жавобни деҳқондан сўранг!" дегандек қилдилар, чоғи", — деб ёзади мухбир. 

Новый сорт картофеля. - Sputnik Ўзбекистон
Бир кишига 5 килодан ошмасин: Тожикистонда картошка тақчиллиги

Сўраб-суриштиришдан чарчаган журналистлар, ҳеч кимдан бирор аниқ ёки мантиқли жавоб ола олмаган. Мақола сўнггида "Биз кутган: "2016 йилда Республикамизда етиштирилган 2 958 300 тонна картошка аҳоли эҳтиёжини қопламади, бу йил кўпроқ майдонга экилади", —  дейдиган манбани топа олмадик", деган хулосага келган тафтиш ўтказган журналистлар.

Шу ўринда, одам ўйланиб қолади. Муаммо сабабини вазирлик билмаса,  "Бозорсавдо" уюшмасидагилар тушунмаса, уни ким ва қандай ҳал қилиши мумкин? Ёки ҳар йил шу эски тос-у, эски ҳаммом такрорланаверадими?

Балким, картошка нархи бевосита доллар курсига боғлиқдир?!

Янгиликлар лентаси
0