Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси

Ўзбекистонда 1615 нафар ветеран қолган

270
(Янгиланган 17:50 25.04.2017)
Ўзбекистонда уруш бошланган йилларда 6,5 миллион киши бўлган бўлса, шулардан 1,5 миллиони урушда қатнашган. 500 мингдан ортиғи уруш майдонларида ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда 1615 нафар уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари яшайди, деб хабар қилди "Даракчи" нашри.

Таъкидланишича, бу ҳақда "Нуроний" жамғармаси бош мутахассиси Хулкар Файзуллаева маълумот берди.

Шундан Қорақалпоғистонда 45 нафар, Қашқадарё вилоятида — 120, Бухоро — 87, Хоразм — 85, Андижон — 83.

Ўзбекистон президенти Қарори билан бу йил уруш қатнашчиларига 2 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда бир қатор имтиёзлар берилиши белгиланди.

14 нафар уруш қатнашчисига янги уй берилди, 174 нафарининг уйлари таъмирланади, 288 нафарига реабилитацион жиҳозлар, уй маиший техникалари ҳамда бошқа зарурий нарсалар берилади, деб ёзади нашр.

Шунингдек бу йил уруш қатнашчилари "GM Uzbekistan" АЖдан исталган автомобилини навбатсиз харид қилиш учун сертификат билан тақдирланди. Ушбу автомобилларга компания автосервисларида уч йил давомида бепул техник хизмат кўрсатилади.

Ўзбекистонда уруш бошланган йилларда 6,5 миллион киши бўлган бўлса, шулардан 1,5 миллиони урушда қатнашган. 500 мингдан ортиғи уруш майдонларида ҳалок бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

270