Тошкентда республика оммавий югуриш тадбири ўтказилмоқда

© ИА "Жахон"/ Анвар ИльясовМарафон на Олимпийском празднике в Ташкенте
Марафон на Олимпийском празднике в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча Ўзбекистонликлар касаба уюшмаларининг Саломатлик акцияси доирасида соғлом турмуш тарзи сари яна бир қадам ташлаш учун оммавий югуриш тадбирига таклиф этилади

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, қилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Саломатлик сари" республика оммавий югуриш тадбири ўтказилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Касаба уюшмалари матбуот-хизмати.

Оммавий югуриш тадбири барча ҳудудларда бир вақтда — жорий йилнинг 29 апрель куни бўлиб ўтади.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби
Касаба уюшмаларининг саломатлик акцияси сифатида ташкил этилаётган мазкур оммавий югуриш тадбирининг Тошкент шаҳри миқёсидаги мусобақалари жорий йилнинг 29 апрель куни соат 08.00 дан бошланади.

Тошкентнинг Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан (Мўлжал: "Shox med center" маркази ва "KDB bank Uzbekistan") старт олган югуриш тадбири Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофада ўтказилади.

Финиш Тошкент универмаги (ЦУМ) олдида.

Тақдирлаш маросими Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдидаги майдонда бўлиб ўтади.

Барча Ўзбекистонликлар касаба уюшмаларининг Саломатлик акцияси доирасида соғлом турмуш тарзи сари яна бир қадам ташлаш учун оммавий югуриш тадбирига таклиф этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0