Ўзбекистонда фахрийларга бағишланган сайт ишга тушди

© SputnikСайт Xotira.uz, посвященный памяти ветеранов Второй мировой войны
Сайт Xotira.uz, посвященный памяти ветеранов Второй мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайтда жаҳон майдонларида курашган ўзбекистонликларнинг суратлари тўпланган, шунингдек, уларнинг қаҳрамонликлари ифодаланган

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Хотира ва қадрлаш куни арафасида UZINFOCOM маркази Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бағишланган Xotira.uz сайтини ишга туширди.

Сайтда жаҳон майдонларида курашган ўзбекистонликларнинг суратлари тўпланган, шунингдек, уларнинг қаҳрамонликлари ифодаланган, шунингдек, Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш билан боғлиқ янгиликлар чоп этиб борилмоқда.

Марш автоколонны посвященный 9 Мая - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчаларида уруш даври машиналари колонна бўлиб ўтди

"Илк бор битта ресурсда урушнинг барча тирик қаҳрамонлари ҳақида маълумотлар тўпланди. Лойиҳа муаллифлари ҳар бир фахрий, унинг қаҳрамонликлари ва мукофотлари ҳақида аниқ маълумот топишга уриндилар", — дейилади марказ хабарида.

Фойдаланувчилар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақида маълумотлар, фотосуратларни "Жасорат ҳақида ёзиш" номли шакл ёрдамида сайт маъмуриятига йўллаши мумкин.

"Сиз xotira.uz порталида яқинларингиз урушда кўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб бериш имконига эгасиз. Биз биргаликда Иккинчи жаҳон урушида ватандошларимиз кўрсатган жасорати ҳақидаги хотирани сақлаб қоламиз ва келажак авлодга етказамиз", дейилади сайтда.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган #xotirauz хештегини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Xotira.uz" сайтида "Камолот" ЁИҲ томонидан 9 май рамзи ҳамда Ўзбекистон байроғи тарқатиладиган пунктлар ҳақида ахборот тақдим этилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0