Ўзбекистон Олий суди раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди

© Верховный суд Республики Узбекистан / Сардор ХамраевЗаседание пленумов Верховного суда и Высшего хозяйственного суда Республики Узбекистан
Заседание пленумов Верховного суда и Высшего хозяйственного суда Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 июндан Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд жараёнлари соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи - Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати қарорига кўра Олий суд раиси ва раис ўринбосарлари сайланди, деб хабар бермоқда uz24.uz.

Хабарда айтилишича, Козимджан Фазилович Камилов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, беш йил муддатга Олий суднинг раиси лавозимига сайланди, шу муносабат билан у Олий хўжалик судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Олий суд ва Олий хўжалик суди пленуми - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров муддатсиз даврга Олий cуд раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Шу муносабат билан у Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.

Баҳодир Акбаралиевич Деҳқонов беш йил муддатга Олий cуд раисининг ўринбосари — маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланиб, Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бахтиёр Турсинматович Исаков ўн йил муддатга Олий cуд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди ва шу муносабат билан у Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд жараёнлари соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0