Лола Каримова

Лола Каримованинг илтимоси

2359
(Янгиланган 09:33 09.06.2017)
Лола Каримова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида ўзбек атласига оид маълумотни ижтимоий тармоқларда тарқатишга ҳисса қўшишни илтимос қилди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Лола Каримова-тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзбек матолари ҳақида маълумот берди.

"Шои — ўзида гўзаллик ва қулайлик, енгиллик ва жозибадорликни мужассам этган матодир. Ўзининг ёрқин тайёрланиш услуби ва нақшларининг ўзига хослиги билан ажралиб турадиган хон атласда кўп миллатли қадриятларимиз мисоли кўзгудагидек ифода этган. Ўзбекистон замини ўзининг кўп асрлик "икат" услубидаги тўқувчилик мактаби билан ҳақли равишда фахрланади.

"Икат" матолар тўқиш санъати халқимизнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ноёб маданий бойлигидир. Моҳир ўзбек тўқувчи усталари яратадиган гўзалликда бетакрор матолар абр матолар деб аталиб, бу атама "булут", яъни тархи булутсимон кўринишдаги безаклар маъносини англатади.

Бу ҳунармандчилик тури, мана неча асрларки, Шарқ Ренессанси давридан то ҳозирги кунга қадар ўзининг жозибадор нақшлари ва безаклари билан оламга гўзаллик ҳамда уйгъунлик олиб келади.

Ҳозирги кунда халқимизнинг тарихий тўқимачилик меросини сақлаш мақсадида Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан ўзбек миллий матоларини ишлаб чиқариш усулларини ЮНEСКОнинг Илгъор Тажриба тўпламига киритиш бўйича иш олиб борилаяпти.

Илтимос, ўзбек атласига оид маълумотни ижтимоий тармоқларда тарқатишга ўз ҳиссангизни қўшиб, хон атлас либосларида тушган расмингизни #узбекикат ёки #кханатлас хештеги остида ижтимоий тармоқларда улашинг, деб мурожаат қилган Лола Каримова.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

2359
Теглар:
кханатлас, узбекикат