ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Яқинда ҳалок бўлган тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов хотирасига дўстлари ва курсдошлари томонидан видеоролик яратишди.
Икки дақиқалик видеороликдан ёш йигит дўстлари билан қай тарзда вақт ўтказиши, курсдош қизларни 8 март байрами билан табриклаши ва бошқа эсдалик хотиралар ўрин олган. Facebook ижтимоий тармоғида айни вақтда талаба вафоти билан билдирилаётган ҳамдарликларнинг кети узилгани йўқ, интернет фойдаланувчилари таъзия изҳор этиш билан биргаликда, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини юз берган ҳодисани яхшилаб ўрганишни сўрашмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўн етти яшар Жасурбек Ибрагимов 3 май куни курсдошлари — Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабалари томонидан аёвсиз калтакланган. Кўпсонли операциялардан сўнг у 1 июнь куни тезкор ёрдам Республика марказининг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Ўсмирнинг ҳалок бўлиши иши бўйича жиноий иш қўзғатилган, ҳодиса омма орасида шов-шувларни келтириб чиқаргач, тергов ишлари республика прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.
Ҳодиса бўйича асосий гумондор — Исломбек Тўлагановнинг кўрсатмалари бўйича, муштлашув келиб чиқишига Жасурнинг ўзи сабабчи бўлган. Тўлагановнинг сўзларига кўра, Жасур унинг қўл ва оёқларига келиб урилган ва ҳаётига нуқта қўйган жароҳатларни айнан шу тарзда олган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда концерт ва томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.
Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 24 июлдаги қарори талаблари доирасида ташкил этилишига рухсат берилди.
Махсус комиссия фуқаролардан санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъи риоя этишлари ҳамда мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишни сўраган.