Ураган в Ташкенте

ФВВ аҳолини кучли шамол бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда

1111
Шамол кучайиши дарахтларнинг қулашига ва электр узатиш линияларининг узилишига олиб келиши мумкин

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дам олиш кунлари кучли шамол эсиши мумкинлигини маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, 16-19 июн кунлари ёғингарчиликсиз, 17-18 июн кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17 июнь куни шамол тезлиги 15-20 м/с (25-34 км/с) кучаяди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шамол кучайиши дарахтларнинг қулашига ва электр узатиш линияларининг узилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огохлантиради.

Вазирлик шамол кучайиш даврида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.

1111