Абитуриент

"Қабул - 2017": ўзгариш ва янгиликлар

3137
(Янгиланган 14:53 16.06.2017)
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси вилоятларидаги олий ўқув юртларида 2017-2018 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилиш жараёнига қизғин тараддуд кўрилмоқда. Мазкур тадбир бу сафар қандай янгиликларни ўз ичига олгани абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтириши табиий

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Андижон вилояти ҳокимлиги 2017 йилдаги қабул жараёнидаги ўзгариш ва янгиликлар ҳақида хабар берди.

Ҳокимлик матбуот-хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест марказининг Андижон вилоятидаги вакили, бош мутахассис Ҳусниддин Алиев билан бу борада ўтказган суҳбатини чоп этди.

- Ҳусниддин Маҳмудович, аввало, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш иштиёқидаги ёшларни қандай янгиликлар кутаётгани тўғрисида гапириб берсангиз.

— Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 5 майдаги "2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарорларига асосан, вилоятимиздаги мавжуд 4 та олий ўқув юртларида талабаларнинг қабули бўйича режали тайёргарлик ишлари олиб борил-япти. Жараён "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ амалга оширилади. Энг аввало, Адлия вазирлигидан 2011 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилган ушбу Низомга қандай ўзгартиришлар киритилганини айтиб ўтиш лозим.

Ўтган йилларда ҳужжатларни қабул қилиш муддати 20 июндан 20 июлгача белгиланган эди. Бу йил эса бунга ўзгартириш киритилди ва беш кун олдинга сурилди. Энди абитуриентлар ўз ҳужжатларини 15 июндан 15 июлгача топширишлари мумкин. 15 июль охирги қабул куни ҳисобланади. Ҳужжатлар қабул қилингани ҳақида белгиланган шаклда тилхат берилади. Тест синовлари эса доимгидек 1 август куни бўлиб ўтади.

Иккинчи янгилик мамлакатимиз Қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ва олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаликка қабул қилишда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга тааллуқли. Барчага маълумки, илгари уларга белгиланган умумий баллнинг 27 фоизи миқдорида, яъни 61 балл қўшимча берилар эди. Бу йилдан бошлаб эса, тест синовларида ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллар тақдим этилади. Масалан, ҳарбий қўмондонликнинг имтиёзли тавсияномасига эга абитуриент тест куни 150 балл олса, унга қўшимча 75 балл ёзилади.

Бундан ташқари, имтиёзли тавсияномаси бор абитуриент ҳужжат топшираётган пайтда аризасида таълим йўналишига мос ҳолда иккинчи олий ўқув юртини ҳам танлаш имкониятига эга.

- Янги ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул ҳам жорий этилди. Одамлар орасида 68 балл тўплаган абитуриент ҳам ўқишга кираркан, деган гаплар юрибди. Аслида, бу қандай амалга оширилади?

— Президентимизнинг "2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарорига кўра, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш учун квота миқдори таълим муассасасининг мавжуд имкониятлари ва таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Лекин бу, тест синовларида 68 балл олган толиби илмнинг ўқишга киради, дегани эмас.

Мазкур жараён абитуриентлар тўплаган балларга қараб, Давлат комиссияси томонидан дифференциялашган (даражаланган) тартибда аниқланади. Қарорнинг шарҳида бу ҳақда шундай дейилган: "…тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул ўтиш баллини тўплай олмаган абитуриентларга тўплаган балига мувофиқ (68 баллдан кам бўлмаган) кетма-кетлик тартиби қатъий сақланган ҳолда, уларнинг оширилган тўлов-контракт пулини тўлай олиш имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилиши белгилаб қўйилди."

Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбарининг ушбу қарорларида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, аввало, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш масаласини ўз ичига олади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами кенгайиши ва рўёбга чиқишига пойдевор яратади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

3137
Теглар:
абитуриент, қабул комиссияси

ХТВ телевизион дарсдаги хатолик учун узр сўради

18
16 сентябрь куни эфирга узатилган инглиз тили фани видеодарсида Нью-Йорк АҚШнинг пойтахти деб айтилган эди. Аслида Вашингтон АҚШнинг пойтахти ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун телевизион дарсда қўйилган хатолик учун узр сўради ва чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар узатила бошланди.

Таъкидланишича, “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида ҳар куни 100 дан ортиқ (30-35 соат) дарслар тасвирга олинмоқда. Мазкур дарсларда имкон қадар хатолик ўтмаслигига ҳаракат қилинмоқда.

“Бироқ, 16 сентябрь куни эфирга узатилган чет тили фани видеодарсида айрим хатоликларга йўл қўйилди. Энг аввало, мазкур ҳолат учун барчадан узр сўрамоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсларда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида чет тили ўқитувчиларининг таркиби қайта кўриб чиқилди, дарс муҳаррири алмаштирилди ҳамда дарсларда тажрибали ўқитувчилар жамоасини янада кенгайтириш мақсадида маҳоратли педагоглар учун танлов эълон қилинди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик кенг жамоатчилик ва ижтимоий тармоқ фаолларидан “Онлайн-мактаб” лойиҳасида иштирок этаётган ўқитувчиларни камситмасликни сўраб қолган.

“Ҳар биримиз хатоликка йўл қўйишимиз мумкин, иш бор жойда хатоликлар ҳам учраб туради. Лекин, бу хатоликларни олдини олиш ва келгусида йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилган вазирлик.

ХТВ бу вазият барчани ўз вазифаларини бажаришда эътиборлироқ бўлишга ва ишга профессионал ёндашишга ундашига умид билдирган.

Вазирлик ҳозирги шароитда ўз соғлиғини хавф остига қўйиб ҳам анъанавий ҳам масофавий шаклда фаолият олиб бораётган ҳамда видеодарсларни тасвирга олиш жараёнларига жалб қилинган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирган.

18
Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент.

Санкт-Петербург ва Москвадан Тошкентга қўшимча чартер рейс қўйилди

36
Санкт-Петербург–Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс қўйилди. Чипталар эркин сотувда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Санкт-Петербург –Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, - дейилган хабарда.

Қўшимча HY 3602 Москва-Тошкент рейси 23, 24, 25, 30 сентябрь, HY 3602 Санкт-Петербург-Тошкент рейси рейси 25, 28, 30 сентябрь куни амалга оширилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун: Парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Айни дамда чипталар эркин савдода сотилмоқда.

36