Письменный набор главы государства

Президент рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинлади

191
(Янгиланган 14:30 11.07.2017)
Юнусов Жаҳонгир Баходирович ушбу қўмитанинг бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Жорий йил 10 июлдаги Ўзбекистон президент қарорига мувофиқ Юнусов Жаҳонгир Баходирович Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президент расмий сайти хабар берди.

Ундан олдин Юнусов Джахангир Баходирович ушбу қўмитанинг бошқарма бошлиғи лавозимида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин президент Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимига Рустам Аминовни тайинлаган эди.

191
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)