Ўзбек сўми

Халқ банки пенсия тўлови ҳақида батафсил маълумот берди

1026
(Янгиланган 10:30 17.07.2017)
Халқ банки филиалларидан махсус кассаларга нақд пулларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш учун 590 та "Дамас" русумли автомашиналар сотиб олиниб, филиалларга етказиб берилди

TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 1-июлидан бошлаб Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида (195 та) пенсия тўловларини Халқ банкиинг 2 мингта сайёр кассалари томонидан тўланиши тўлиқ жорий қилинди, деб хабар берди Халқ банки матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, эндиликда пенсионерлар ҳар ойлик пенсия маблағларини жадвалга мувофиқ посёлка, қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги фуқаролар йиғинларида олишади. Жадвалда белгиланган вақтда пенсияни олишга улгура олмаган шахслар эса ўз пулларини бошқа кунларда олишлари мумкин.

"Халқ банки филиалларидан махсус кассаларга нақд пулларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш учун 590 та "Дамас" русумли автомашиналар сотиб олиниб, филиалларга етказиб берилди ва келгусида жойлардаги филиалларнинг эҳтиёжларига қараб қўшимча автомашиналар сотиб олинади", — деб қўшимча қилинган хабарда.

Шунингдек, пенсия маблағини уйига олиб келиб бериладиган шахслар рўйхати ҳам тузиб чиқилиб, пенсия ва нафақаларнинг махсус кассалари жойлашишида қандайдир ўзгаришлар бўлса, пенсия олувчилар банк, шунингдек қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан хабардор этилиши белгилаб қўйилди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан Халқ банки билан биргаликда пенсия ва нафақалар тўланишини онлайн режимда СМС-хабардор этиш тизими амалга татбиқ этилди.

Банкнинг барча туман ва шаҳар филиалларида пенсия ва нафақа тўловлари бўлими ташкил қилиниб, малакали мутахассислар билан бутланди.

Касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 4 мингга яқин ўғил-қизлар кассир ва бухгалтер назоратчи лавозимларига ишга олиниб, уларнинг бандликлари таъминланди.

Халқ банки тизимида пенсия ва нафақа тўловларини тарқатиш бўйича барча маъсул ходимларга ўқув семинарлари ташкил қилиниб, уларнинг тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишлари, мижозларга муомала маданияти бўйича билим ва малакалар ҳамда тавсиялар бериб борилмоқда.

Хизмат сифатини янада ошириш мақсадида банкнинг марказий аппаратидан малакали банк ходимлари бириктирилиб, улар филиалларга ва жойлардаги кассаларгача бориб, пенсия маблағларини тўлаб беришда амалий ёрдам беришмоқда.

Пенсионерларга янада қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида банк томонидан махсус стендлар тайёрланиб, фуқаролар учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминланган ҳолда кўринадиган жойга жойлаштирилди.

Пенсия маблағларини тарқатилиши жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича "1106" қисқа рақамли "ишонч телефони" ташкил этилди.

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, ўзбекистонликларнинг аксарияти белгиланган графикларда пенсионерларнинг исм-шарифлари чиқмай қолиши ҳолатларидан шикоят қилишган. "Бугунги кунда бу каби масалалар деярли бартараф этилган бўлиб, юзага келаётган вазиятлар Халқ банкининг "1106" қисқа рақамли "ишонч телефони" орқали тезкор ҳал этилиб келинмоқда", — дейилган Халқ банки хабарида.

1026
Теглар:
пенсия, Халқ банки
Палаты во временном госпитале для пациентов с COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди

105
(Янгиланган 09:51 13.07.2020)
Яна бир тошкентлик коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. 67 ёшли аёлда 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус аниқланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли аёл М.Т.да COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди.

105
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон COVID-19 ни енгишга муваффақ бўлдими?

1156
(Янгиланган 17:49 12.07.2020)
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон коронавирус авж олаётгани боис карантин чораларини қайтармоқда. Қирғизистонда ҳам коронавирус ҳолати 10 мингтадан ошиб кетди. Тожикистон эса деярли 80 фоиз беморларини даволашга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 88 094 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Бу ўтган ҳафтага қараганда 29,8 мингтага кўпроқ.

Қозоғистон

Мамлакат минтақада ҳолат ва ўлим бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда. Кунига 1000 дан зиёд касаллик аниқланмоқда. Қозоғистонда ўтган кун давомида 1798 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 58 253 (жумладан, касаллик аломатларсиз ўтаётган беморлар) нафарга етган. Шулардан 33 814 нафари тузалиб кетган. Жами 264 та ўлим ҳолати кузатилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни коронавирус оқибатида вафот этган фуқаролар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилган.

Ўзбекистон

11 июль куни мамлакатда 486 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Янги касалланганларнинг 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган. Аниқланган ҳолатлар рекорди кундан-кунга янгиланмоқда.

2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 706 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

7723 нафар (60 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 59 киши вирус қурбонига айланган. Коронавирусдан ўлим қайд этилмаган ягона вилоят қолган: Андижон вилояти.

Карантинный центр в Наманганской области
Штаб по коронавирусу по Наманганской области

Ўзбекистон аҳоли орасида коронавирус тарқалиши авж олгани боис 10 июлдан 1 августга қадар кескин карантин чораларини қайтарди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди. Тўйлар ва оммавий тадбирлар тақиқланди.

Шунингдек, 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Қирғизистон

Қирғизистонда сўнгги кунларда коронавирус юқтириб олиш ҳолати кескин кўпайишда давом этмоқда. Ўтган кун давомида 719 та янги ҳолат аниқланди. Шундай қилиб, касалланганларнинг умумий сони 10 629 нафарга етган.

Шулардан 3387 нафари (31,8 фоизи) COVID-19 ни енгган. Жами 132 та ўлим ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида 44 киши вирус қурбонига айланган.

Тожикистон

Тожикистонда минтақада энг охирида (30 апрель куни) коронавирус аниқланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, аниқланаётган кунлик ҳолатлар 47-49 тани ташкил этади. Қайд этиш жоизки, бу минтақадаги бошқа мамлакатларда касаллик авж олаётган вақтда бир неча бараварга камроқ (сўнгги суткада аниқланган: Қозоғистонда - 1798, Ўзбекистонда - 486, Қирғизистонда - 719, Тожикистонда эса атиги 49 та янги ҳолат).

Ўтган кун давомида 49 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 61 киши дарддан фориғ бўлган.

Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 6506 нафарга етган. Шулардан 5176 нафари (79,5 фоизи) тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Бу минтақадаги энг юқори кўрсатгич. Пандемия бошлангандан буён 55 киши қурбон бўлган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 12,8 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 7,5 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 568 мингдан ошган.

1156
Теглар:
карантин, коронавирус, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

44
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

44
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё