Филипп Будейкин

"Кўк кит - ўлим гуруҳи" ташкил қилган шахс устидан суд ҳукми ўқилди

1711
(Янгиланган 19:39 23.07.2017)
Бугунги кунда мавжуд даллиларга кўра, Будейкин Россия бўйлаб 15 нафар ўсмирнинг ўлимига бевосита айбдор, лекин Тергов қўмитаси бу ҳали ҳаммаси эмас деб таъкидламоқда.Судда Будейкин ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ушбу йилнинг 18 июл куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган суд мажлисида ижтимоий тармоқларда “кўк кит”, “тинч уй” ва бошқа ўлим гуруҳлари орқали ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаган Филипп Будейкинкин (лақаби “Лис”) устидан ҳукм ўқилди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

Санкт-Петербург суди 18 июл куни бутун Россия ҳудудида “ўлим гуруҳ”лари ташкил қилиб 15 нафар ўсмирнинг умрига зомин бўлган Филипп Будейкинга 3 йилу 4 ой қамоқ  жазоси берди.

Sputnik бир неча баробар Россия ва бутун МДҲ давлатларида яшовчи ўсмирлар орасида тез тарқалиб кетган ушбу “ўйин” ўнлаб руҳий жиҳатдан ҳали нозик бўлган ёш болаларнинг умрига зомин бўлганини хабар берган эди.

Ушбу жиноий иш билан бевосита шуғулланувчи Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург вилояти вакили Антон Брейдо “Новая газета” мухбирига қўйидагиларни хабар қилган. 

Нега фақат “Лис” ҳибсга олинди?

— Россиянинг 10 ҳудудида “ўлим гуруҳ”лари администраторлари турар жойларида тинтув ўтказилди. У ерда олинган маълумотлар ўрганилмоқда. Далиллар жамланганидан кейин бошқа жиноятчилар ҳам ҳибсга олиниши мумкин.

“Лис” қандай қилиб болаларни ўлимгача олиб боргани сизга маълумми?

У ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Ўшандан бери доимий равишда ўз хатоларини тўғрилаб, ўз ҳатти-ҳаракатини такомиллаштириб борган. Улар аксарият ҳооларда қуйидагича йўл тутган:  “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида гуруҳ ташкил қилинган ва у ерда бир неча ўта мудҳиш видероликлар жойлаштирилган. Филипп “Лис” ва унинг ҳамкасабалари бундай видеолар ўсмирларни жалб қилишини жуда яхши билишган, чунки бундай ёшда болалар ўткир ҳис туйғуларга муҳтож бўлади.

Шундай қилиб улар гуруҳга 20 минггача одам жамлашган. Кейин эса, уларга бирор осонроқ топшириқ берилган. Масалан, кўк кит ёки капалак расмини чизиш. Уни бажарганлар кейинги босқичга ўтган. Иккинчи босқичда мураккаброқ топшириқ берилган. Масалан, бирор ҳайвонни ўлдириш, ўз танасига бирор шикаст еткизиш ёки бошқа нохуш иш. Кўп ҳолларда бу босқичда аксарият болалар гуруҳдан чиқиб кетган. Гуруҳда охир оқибат, ҳаётда эътиборсиз, руҳий жиҳатдан ўта нимжон болалар қолган. Бундайлар мингтадан битта бўлиши ҳам мумкин, лекин 20 минглик гуруҳда бу 20та бола дегани.  Улар учун ушбу гуруҳда аъзо бўлишнинг ўзи катта “шуҳрат” бўлган. Шунинг учун ҳам улар гуруҳ бошловчиси буйруқларини сўзсиз бажаришган. 

Сўнгги босқичга ўтган болаларга улар “танланган инсонлар” ва бу ҳаётда ҳеч кимга керак эмас, деб уқтирилган. Шунингдек, уларга ўз жонига суиқасд қилиб, “ривожланишнинг бошқа босқичига ўтиш” кераклиги ҳам уқтирилган. “Лис” уларни ҳаётнинг кейинги босқичида шахсан ўзи кутиб олишга ваъда берган.

Суиқасд қилиш олдидан уларнинг барчасига “ВКонтакте” гуруҳидаги ёзишмаларни ўчириб ташлаш буюрилган ва уларнинг ҳаммаси бу ишни 100% амалга оширган. Шунинг учун ҳам бундай шахсларнинг айбини исботлаш ўта мушкул.

Қандай қилиб “Лис”ни ҳибсга олишга муваффақ бўлдинглар?

Бунда бизга жонига суиқасд қилиб лекин омон қолган қизалоқ катта ёрдам берди. У ижтимоий тармоқда суратларни томоша қилиб ўтирган ва битта қизиқ расм кўриб қолган ва ўша сайтга кирган, ундан яна бошқа сайтга ва охирида Филипп “Лис”нинг “ўлим гуруҳига” келиб қолган. У ерда қизчага худди тоталитар секталарда бўлгани каби “ишлов беришган”. Қизча турли топшириқларни сўзсиз бажариб борган сари гуруҳда “обрўси” ортиб борган ва гуруҳ унинг учун асосий ҳаётга айланган. У ҳар куни эрталаб тонг соат 4:20да уйқудан туриб аллақандай мудҳиш видеоларни томоша қилган. Унга “агар томоша қилмасанг” бир зумда гуруҳдан чиқарамиз деб пўписа қилишган. У видеоларда эса доими қон, мудҳиш лавҳалар, болалар қичқириқлари ва ҳоказолар намойиш қилинган. Қиз бола айтишига қараганда бундай лавҳаларни томоша қилгандан кейин унда ўзини ўлдириш истаги пайдо бўлган экан.

“Лис” бўлса болаларни ушбу йўлда янада қувватлаб борган. “Хусусан, у албатта поезд тагига ташлаш ёки томдан сакраш керак эмаслигини, ўлимнинг оғриқсиз услублари ҳам борилигини” таъкидлаган.  “Лис”нинг маслаҳатига кўра қизалоқ бир ҳовуч таблетка ичиб ўз жонига қасд қилган, лекин тезда етиб келган тез ёрдам ва ошқозонни ювиш натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шундан кейин, қизалоқ ва унинг ота-онаси тергов органларига қўлларидан келган барча ёрдамни беришган.

Филипп Будейкин ўзи ким?

Филипп Будейкин мактабда яхши ўқимаган, тенгдошлари билан яхши келиша олмаган, шахсий ҳаётда бир омадсиз инсон. Унинг онаси эрталаб соат 05:00дан Москва вилоятидан шаҳарга ишга келган, кечқурун уйига қайтиб ўзи ва 21 ёшли ўғлига овқат пиширган. Ўғил бўлса куну-тун интернетда ўтирган. Яқин атрофда дўстлари бўлмаган, у ҳатто кўчага чиқмаган. Жонли ҳаётда ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаган кимса, интернетда ўзини “худо” ҳисоблаган.

Наҳотки буларнинг ҳаммасини унинг ўзи ўйлаб топган бўлса? Балким “ўлим гуруҳ”лари бошловчилари ортида кимдир тургандир? Балким бирор мамлакат махсус хизматлари?

Биз буни текширишимиз ва аниқлашимиз керак. Агар буни исботловчи бирор далиллар топилса, биз уларни албатта инобатга оламиз. Ҳозирча, бизда буни тасдиқловчи ҳеч нарса йўқ.

Бизнинг тахминимизча, инсон руҳиятига таъсир қилишнинг бундай методлари аллақаерда интернетда топиб олинган ва юқоридиги шахслар томонидан “ижодий қайта ишланган”  бўлиши эҳтимолдан холи эмас, чунки юқоридаги "услуб"ларнинг барчаси “тармоқли маркетинг”, “диний секталар” ёки бошқа фирибгарлик схемаларига “икки томчи сув” каби ўхшаш.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Россияда 720 нафар, Қирғизистонда 95 нафар ва Қозоғистонда 33 нафар ўсмирлар ўз жонига қасд қилган. Текширув натижасида уларнинг Россияда 15 нафари, Қозоғистонда 16 нафари ва Қирғизистонда 10 нафари ижтимоий тармоқлардаги "ўлим гуруҳлари" аъзоси бўлгани аниқланган.

1711

Ўзбекистонда коронавирус: сўнгги хабарлар

300
(Янгиланган 20:57 02.06.2020)
Бугуннинг ўзида 49 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 908 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 48 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 750  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари — Карантин марказидаги (10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари — Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари — Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари — Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари — Тошкент вилоятида, 1 нафар — Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 49 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2908 нафар.

Айни пайтда 827 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Самарадаги вазият

Россия ва Қозоғистон чегарасида тўпланган 25 нафар ўзбекистонлик Қозон шаҳрига боришга рози бўлди, у ердан 7 июн куни Тошкентга учиб кетишади.

Самара вилояти маъмуриятининг миллий ва конфессиявий сиёсат бўлими бошлиғи Надежда Осипова маълум қилишича, вазият ҳали тўлиқ ҳал қилинмаган.

Эндиликда чегарада 300 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари бор, улар келган минтақаларга қайтишни истамаяпти. Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан келган одамларнинг оқими, огоҳлантиришларга қарамай, ҳали ҳам тўхтамаяпти.

"Консуллик тақдим этган имконият - чартер рейсларидан фойдаланишимиз керак", деди Осипова.

"Бозор - вирус учун тайёр ўчоқ"

Қашқадарёдаги бозор “вирус учун тайёр ўчоқ” экани айтилиб, карантинга ёпилди.

Ғузор туманидаги “Карвон” бозори ҳудудида карантин қоидаларига амал қилмай ишланаётгани учун карантинга ёпилган. Бу бозор вилоятда карантинга ёпилган еттинчи бозор бўлди.

Ғиждувон – қизил

Ғиждувон ҳам “юқори хавфли” ҳудудга айланади.

Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ғиждувон туманлари — "қизил" (юқори хавфли), Когон тумани — "сариқ" (ўрта хавфли), қолган барча шаҳар ва туманлар "яшил" тоифадаги ҳудудларга киритилади.

Бу ҳақда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва соғлиқни сақлаш бошқармаси хулоса берган. Энди буни Республика махсус комиссияси қарори билан тасдиқлаш керак.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 6,2 миллиондан ошди, 370 минг киши вафот этди.

300
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Сўх аҳолиси Абдулла Ариповдан нималарни сўради ?

384
(Янгиланган 20:46 02.06.2020)
Бош вазир Абдулла Арипов Сўх эксклавидан содир бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун қандай ечимларни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 2 июн -  Sputnik. Маълумки 31 май куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклави - Сўх тумани аҳолиси ва қирғизлар орасида можаро содир бўлган. Жанжал оқибатида икки томон бир бирини тошбўрон қилган бир неча уйлар ёқиб юборилган эди.

© Wikipedia /
Эксклав "Сох"

Ушбу воқеадан сўнг Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни воқеа жойига етиб борган ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон ҳарбийлари ва ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари билан учрашиб вазиятни муҳокама қилган эди.

Сўх тумани аҳоли билан бўлиб ўтган учрашувда маҳаллий аҳоли вакиллари, бош вазир эътиборини бир қатор муаммоларга қаратишди. 

Хусусан, улар 30 йилдан бери мавжуд муаммоларни ҳал қилиб беришни сўрашди:

  1. Сўх анклавнинг чегарасини аниқ белгилаб беришни.
  2. Сўх вилоятини Ўзбекистон билан боғлайдиган йўл ва хавфсиз коридор. Бу “Риштон-Сўх” йўлини қайта очиб беришми ёки ўзбекистон ҳудудига энг яқин бўлган янги “Яйпан – Язнов” йўналишида “хох ер усти, хох ер ости йўли” қуриб беришни сўрашди. Ҳеч бўлмаса “вертолёт” қатнови ташкил қилиб беришни илтимос қилишди.
  3. Сўх туманида сув етишмас лиги муаммосини ҳал қилиб беришни. “Бир ойда бир марта сув келади, шу муаммо туфайли туман ерларидан самарали фойдаланишнинг иложи йўқ” – дейишди аҳоли вакиллари.   
  4. Шунингдек маҳаллий ҳокимиятга ишонч қолмаганини ва уларни янгилашни сўрашди.
  5. Сўхликлар ўз фарзандларини Ўзбекистон олийгоҳларида таълим олишини истайди.
  6. Сўх туманида ҳамма нарса вилоятдан кўра 2 баравар қиммат. Ҳеч бўлмаса ун нархини туширишни сўрашди.
  7. Ишсизлик масаласини ҳал қилишда ёрдам бериш.

Юқоридаги савол ва илтимосларга Абдулла Арипов қуйидагича жавоб берди.

Чегарани белгилашда, одатда дастлаб делимитация қилинади. Орадан олти ой ўтганидан сўнг бошқа комиссия келиб уни демаркация қилади. Жараённи тезлаштириш мақсадида биз Сўх чегарасини делиматция ва демаркацияни бир вақтнинг ўзида қиладиган бўлдик. Қирғизистон ҳам шунга рози бўлди, - деди Арипов. 

Йўл ва коридор масаласида, бош вазир айни дамда Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарияти орасида биринчи навбатда “Риштон – Сўх” йўлини очиб бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди. Бир неча йил олдин Қирғизистон чегаранинг ушбу қисмини ЕОИИ шартномасига кўра ёпишга мажбур бўлган. Бугун эса Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга кузатувчи мақомида қўшилиш арафасида турибди. Ташкилотда кузатувчининг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари бор. Шу сабабли ушбу йўналиш очилиши ижобий ҳал қилиниши эҳтимоли катта. Йўл очилганидан сўнг автобус қатновини йўлга қўямиз, деди бош вазир.

Иккинчидан, Арипов маҳаллий аҳоли томонидан таклиф қилинган янги “Яйпан – Язнов” йўналишида коридор очиш масаласини ўрганиб чиқишни ҳам ваъда берди.

Шунингдек, Абдулла Арипов тумандаги йўллар ёмон аҳволда эканини қайд этиб, бу маслада мутахассислар юборишни ҳамда маҳаллий аҳоли орасидан жалб қилинган ишчилар ёрдамида янги йўллар қуришни ваъда берди. Бу билан 1000га яқин иш ўринлари яратилиши ҳам мумкин, деди бош вазир.

Ундан ташқари бош вазир Сўх туманига мактаб ва боғчалар фаолиятини яхшилаш, туман марказий шифохонасига янги ускуналар олиб келиш ҳамда ҳудудга инвестициялар жалб қилиш масаласини ҳал қилишни ваъда берди. Бунинг учун яқин кунларда туманга бош вазирнинг бир неча ўринбосарлари келиб вазиятни ўрганиб чиқишади.

Сув масаласида, Абдулла Арипов айтишига қараганда, Ўзбекистон ва Қирғизистон чашмадан биргаликда фойдаланишга келишиб олишган. Бундан буён тозалаш ишлари ҳам икки томон вакиллари иштирокида ўзаро келишилган ҳолда олиб борилади.Маҳаллий аҳолининг “Сўхлик йигитлар Сўхдаги ҳарбий қисмда хизмат қилса бўладими? – деган саволига Арипов - Ҳеч қайси мамлакатда аскар ўзи туғилиб ўсган жойда хизмат қилмайди. Ҳарбийларни қоидаси бу. Агар бошқа жойда хизмат қилишга  тайёр бўлса – хизматга оламиз, деди Арипов.

Шуниндек Арипов қисқа вақт ичида Сўх туманига 1000 тонна карбамид ўғити етиштириб беришни ваъда берди.

Маълумот учун, Сўх тумани - Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган Ўзбекистон эксклави бўлиб, унинг майдони 352 км. квадратни ташкил қилади. Сўх туманида 19та аҳоли пунктлари бўлиб у ерда 75 мингга яқин аҳоли яшайди. Эксклав 1955 йилда пайдо бўлган.

Сўнгги 30 йил ичида Сўх туманини Ўзбекистон билан ишончли равишдан боғлаш муаммоси ўз ечимини топмади. Бу ерга етиб келиш учун бир неча чегара постларидан ўтиш керак. Сўх аҳолиси ва Қирғизистон томон орасида бир неча бор жиддий оқибатларга олиб келган можаролар содир бўлди.

384

Сизларни яхши кўрамиз: АҚШда полициячи намойишчилар олдида тиз чўкиб кечирим сўради

0
(Янгиланган 22:12 02.06.2020)
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Калифонияда бир неча полициячи намойишчилар олдига чиқиб, мурожаат қилишди. Ҳатто ходимлардан бири тиз чўкиб, намойишчини қўчоқлаб олди.

0