ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади

© Пресс-служба президента РУзТашкентский университет информационных технологий
Ташкентский университет информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда барча абитуриентлар номига махсус огоҳлантириш хатлари тайёрланди ва улар ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриентга тақдим этилади

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 1 август куни ўтказиладиган тест синовларида янгиликлар жорий этилади. Бу ҳақда университет сайти хабар бермоқда.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Телефон ва шпаргалка олиб киришга уринган абитуриентлар имтиҳонга киритилмайди

Хабар қилинишича, тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриентнинг микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест синовларига киритилмасдан, четлаштирилади.

ТАТУ қабул комиссиясининг маълумотига кўра, ҳозирда барча абитуриентлар номига махсус огоҳлантириш хатлари тайёрланди ва улар ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриентга тақдим этилади.

Бу йил ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади. Университетга кириш учун 12 234 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Янгиликлар лентаси
0