Американские доллары

Гулнора Каримова Ўзбекистондан 2 млрд $ ўғирлаган

2779
(Янгиланган 13:00 28.07.2017)
Гулнора Каримова 2001 – 2013 йиллар давомида Ўзбекистонда давлат ва фуқаролар мулкидан 1,994 млрд $ ўғирлаган.

ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси тергов материаллари бўйича, Гулнора Каримова томонидан давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси — 1,994 млрд  АҚШ Долларини ташкил қилган.

Шунингдек, айни дамда, чет мамлакатларда Гулнора Каримовага тегишли умумий қиймати 1,500 млрд $ дан ортиқ бўлган маблағлар ва мол-мулк аниқланган.

Хусусан,Швейцарияда – 797 млн $, Швецияда – 30 млн $, Буюк Британияда  - 35,9 млн $, Францияда – 61,4 млн $ Латвияда 27,03 млн $, Ирландияда – 300 млн $, Мальтада – 48,8 млн $, Германияда – 2,34 млн $, Испанияда —82 минг $, Россияда – 6 млн $, Гонконгда – 67 млн $, БААда —130 млн $.

Шу ўринда, айтиб ўтиш жоизки, бу Ўзбекистон ЯИМининг 2,9 %ини ташкил қилади. 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМи — 67,22 млрд $ни ташкил қилган эди. Албатта, ушбу маблағлар чет мамлакатларга олиб чиқиб кетилмай, Ўзбекистон ичида самарали фойдаланилганида,  ўтган йиллар давомида улардан мамлакат иқтисодига бир неча баробар зиёд фойда келган бўлар эди.

2779
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (18)