Как в России уничтожают санкционные продукты

Хабаровск аэропортида 440 кг Ўзбекистон мевалари йўқ қилинди

701
(Янгиланган 12:23 10.08.2017)
Йил бошидан буён Хабаровск аэропортида салкам ярим тонна Ўзбекистондан олиб келинган ўсимликлар, қовун, ёнғоқ ва қуритилган мевалар йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. 2017 йилнинг бошидан буён  “Тошкент – Хабаровск” авиақатнови йўловчилари юклари таркибида 440 кг  таъқиқланган ўсимлик ва мевалар аниқланиб, мусодара қилинган. Карантин остига тушган маҳсулотларнинг барчаси назорат пунктининг ўзидаёқ йўқ қилинган, деб хабр қилмоқда РИА Амерпресс нашри. 

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан буён Россельхонадзор томонидан, зарарли ҳашоротлар тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида, Россияга Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ўсимликларнинг айрим тури, майиз, ёнғоқ, олма, шафтоли, қовун, туршак, нектарин ва қуритилган мевалар олиб кириш таъқиқланган эди.

Лекин шунга қарамасдан  Ўзбекистондан келаётган йўловчилар ўнлаб килограм мева ва қуритилган мевалар олиб келишда давом этмоқда. Хабаровск аэропорти божхона ходимлари йил бошидан буён 32 маротаба ноқонуний ҳолатни аниқлашган.

701

Россиялик мутахассислар COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади

320
Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Бир гуруҳ россиялик мутахассислар Ўзбекистонга келишга тайёрланишмоқда. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди 

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID 19 га вакцинани рўйхатга олди
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

"16 август куни 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар коронавирусга қарши курашиш доирасида ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади", - деди Абдусаматова.

Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор.

Таъкидлаш керакки, россиялик мутахассислар яқинда Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлиб, коронавирусга қарши курашдаги ўз вазифаларни амалга ошириб қайтишди.

320
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

107 ёшли Рухсат момодан узоқ яшашнинг олтин қоидаси

690
(Янгиланган 12:54 15.08.2020)
Ҳаммага яхши аёнки, камида саксондан ошиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Аммо, қандай қилиб юздан ошса бўлади - ҳамон тиббиёт жумбоғи бўлиб қолмоқда. Sputnik нашри ушбу савол билан булунғурлик 100 ёшдан ошган Рухсат момога мурожаат қилди

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида Ўзбекистоннинг энг кекса яшовчиларидан бири - 107 ёшли Рухсат момо Райимова истиқомат қилади. Момо 1913 йилнинг 1 июнида таваллуд топган. Бутун умр пиллачилик билан шуғулланган.

Остона хатлаб келган мухбирларни тетиклик билан кутиб олган момо анъанага кўра қўлини дуога очади: "Илоҳим, ҳамма соғ-саломат, ўйнаб кулиб юрсин! Тошкентдаги укам светларни ёқиб, пенсияларни бериб қўйибди, илоҳим боши ҳамиша омон бўлсин!".

Рихси момонинг ёнидаги жияни, бу гапдан сўнг, мухбирларга "Президентимизни "укам" дейдилар", - дея тушунтиради ва ўз навбатида момога қараб: "Амма, президент сўзини айтишга қийналсангиз, ҳеч бўлмаса, пошшомиз, денг", дейди ҳижолат тортиб. Аммо Рухсат момо: "Йўқ, укам, дейман", дея унамайди.

Момонинг турмуш ўртоғи вафот этган. Тўрт қизи борлигини, ҳаммаси пенсияга чиқиб кетганини айтади. 92 нафар невара-чеваралари, 18та невара келини, 10 нафар дувараси борлигини айтади. 

Момо "Узоқ яшаш сири нимада?", деб берилган саволга, "Умрим меҳнатда ўтган, тинмай меҳнат қилганмиз (бир пас жим қолиб, нимадир эсига тушгандек, чеҳраси ёришиб давом этади) мен ҳали ҳам иш қилиб тураман, билсангиз. Ўтинларни майдалаб ташлайман! Болтам, аррам, чўтим бор, ҳеч кимга бермайман. Келинларга ёрдам қилиб тураман. Ишламасам, касал бўлиб қоламан. Болалар ётинг, дам олинг, дейди, ётмайман, дейман", - дейди яна ўзига хос қайсарона оҳангда момо.

Коронавирус инфекциясидан қандай сақланаётганига тўхталар экан, уйдан деярли чиқмаслигини айтади.

Пресс-служба хокимията Булунгурского района
Долгожительница из Самаркандской области

"Невараларим, ҳаводан нимадир бурнингизга кириб, касал қилади. Уйдан чиқманг, дейишди. Яна нимадир (маска демоқчи - таҳр.) тақиб юриш кераклигини айтди. Уйдан чиқмаяпман. Ҳамма соғ-саломат бўлсин, дард яқин йўламасин, замонимиз тинч бўлсин", - дея дуо қилади яна суҳбат якунида Рухсат момо.

690
Подпись документов

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди

152
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 13 нафардан иборат бўлиши белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Камилов Абдулазиз Хафизович - ташқи ишлар вазири;

2. Арзиев Фарход Нуритдинович - ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

3. Хамраев Эркин Жалилович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

4. Неъматов Илхамджан Туйчиевич - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

5. Сидиков Фурқат Ахмедович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

6. Асадов Шерзод Икромович - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари;

7. Иргашев Исматилла Раимович - Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили;

8. Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори;

9. Назаров Рахматулла Джурабаевич - ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси;

10. Ходжаев Ашраф Баходирович - Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти директори;

11. Азизов Бобур Бахтиёрович - Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори;

12. Турсунов Фаррух Исламджанович - Ташқи ишлар вазирлигининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти директори;

13. Хасанов Илхом Ахмаджонович - Ташқи ишлар вазирлигининг Кадрлар ва таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи.

152