Кўприк қурилиши сабабли Тошкентдаги бир қатор объектларда ичимлик сув бўлмайди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКухонный кран.
Кухонный кран. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона йўли кўчасида кўприк қурилиши сабабли Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яшнобод туманларидаги бир қатор турар жой ва ижтимоий объектларга ичимлик сув таъминоти тўхтатилди

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Фарғона йўли кўчасида кўприк қурилиши сабабли сув таъминоти тўхталиши ёки сув босими пасайиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди "Сувсоз" давлат унитар корхонаси. 

Затопление дорог в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокимияти нега кўчаларни сув босаётганини айтди

Хабарда айтилишича, 22 август соат 00:00 дан 23 август соат 05:00 гача ичимлик сув таъминоти тўхталиши ёки сув босими пасайиши кузатилади.

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар (водовозлар) юборилади.

Ичимлик сув таъминоти тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган манзиллар рўйхати:

Миробод тумани бўйича: Салар махалласи: 1-тор Нукус кўчасида; Тонг Юлдузи махалласи: Мехржон, Қўшкўприк кўчаларида ва Инокобод кўчаси тор кўчалари билан; Руҳий касалликлар касалхонаси; 4-сонли Туғруқхона; Харбий Прокуратура; Қон қуйиш лабораторияси; Болалар рухий касалликлари санаторияси; Тери касалликлари касалхонаси.

Яшнобод тумани бўйича: Чўлпон махалласи: 9 қаватли уйлар 2 дона, 4 қаватли уйлар 11 дона; Жўрабек махалласи: Фарғона йўли кўчаси 23; Маърифат махалласи: Боку кўчаси тор кўчалари билан, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Ўш, Султон Санжар, Мирғоб, Маъруф, Фарғона йўли кўчалари; Ширинобод махалласи: Ўш кўчаси тор кўчалари билан, Маъруф кўчаси тор кўчалари билан, Сув бўйи, Ахсикат кўчалари.

Янгиликлар лентаси
0